Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги мактабда ўқувчиларни калтаклаган директор ишдан олинди. Вилоят ММТБ раҳбар педагогик этика қоидаларидан четга чиққанини маълум қилди.
Мактаб вазирлиги ўқувчилар хорижга чиқишда мактаб директорини огоҳлантириши кераклиги назарда тутилган буйруқ лойиҳасини муҳокамага қўйди. Ўзгартириш мақсади сифатида хорижга огоҳлантирмасдан ёки вақтинча чиқиб кетиб, қайтиб келмаган ўқувчилар билан ишлашни самарали йўлга қўйиш экани қайд этилган.
Қарши туманидаги 55-мактабда ўсмир калтакланиши оқибатида умуртқаси синган. Ўқувчига биринчи ёрдам кўрсатилмагани ва ИИБга мурожаат қилинмагани учун мактаб директори ишдан олинди.
2024 йилдан бола туғилганидан сўнг доимий яшаш манзилига бириктирилган мактабда онлайн ҳисобга қўйиш тизими жорий қилинади. Мактабларнинг ҳар ўқув йили учун қабул режаси my.maktab.uz платформасида шакллантирилади. Шунингдек, директорлар очиқ танлов асосида лавозимга тайинланадиган бўлади.
Ургут туманидаги мактабда директор ўқувчини ургани оқибатида боланинг қулоқ пардаси йиртилганди. Суд ҳукмига кўра, собиқ директорга нисбатан 2 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Шунингдек, унинг 3 йилга таълим соҳасида мансабдор сифатида ишлаши тақиқланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг