Ўзбекистонда антидопинг назорати ва мониторинги рақамлаштирилади. Бунда допинг-тест назоратини ташкил қилиш, спортчилар маълумотлари киритиладиган онлайн тизим, шунингдек, антидопинг таълим электрон платформаси яратиш, Спортда тақиқланган моддаларни текшириш платформасини жорий этиш кўзда тутилган.
Ўзбекистон U-20 терма жамоаси футболчиси Шахриёр Жабборов допинг тести туфайли футболдан вақтинча четлатилганди. ЎФА текширув ҳали якунланмагани, унинг эҳтиётсизлик сабаб сифатсиз биологик фаол моддалар истеъмол қилган бўлиши эҳтимоли ўрганилаётганини билдирди.
Осиё Футбол конфедерацияси Тартиб-интизом қўмитаси Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси футболчиси Шахриёр Жабборовнинг допинг тестида «тақиқланган модда аниқлангани» сабабли уни вақтинча дисквалификация қилди.
Допинг истеъмол қилиш ҳолатлари асосан оғир ва енгил атлетика, дзюдо, аёллар кураши, самбо, баскетбол, сув полоси, муай-тай ва пауэрлифтинг спорт турларида аниқланган.
Юнон-рум курашчиси Султонбек Элмуратовдан 2021 йил октябрь ойида мусобақадан ташқари даврда олинган допинг синамасидан тақиқланган Фуросемид моддаси аниқланган. Спортчи 2025 йил 22 декабрга қадар спортдан четлатилди.
Ўзбекистонлик дзюдочи Диёрбек Ўрозбоевдан олинган допинг-синамада тақиқланган модда аниқланган. Спортчи 3 йил муддатга дисквалификация қилиниб, халқаро ва миллий тоифадаги мусобақаларда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум этилди.
Допинг оламшумул ғалабаларга олиб келишига қарамасдан, чемпионларни узоқ муддатга, баъзи ҳолларда бутун умрга спортда иштирок этишдан маҳрум қилиши мумкин. Жаҳон спортида допинг сабабли умрбод дисквалификация қилинган энг машҳур спортчилар ва ўзбек спортчилари орасида тақиқланган моддаларнинг аниқланиши ҳақида қисқача маълумотлар.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг