Рақобат қўмитаси ҳудудларда дори воситаларининг белгиланган референт нархларидан ошириб сотилган ҳолатларни аниқлади. Дорихоналар салкам 50 мингта ҳолатда истеъмолчилардан 5,4 млрд сўмга яқин асоссиз даромад олган. Пуллар фуқаролар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Ўзбекистон Афғонистонга 1 млн долларлик протеин ва витаминлар етказиб бериш бўйича келишувга эришди. 25 кунгача бўлган муддатда дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг ўзаро соддалаштирилган тизимини жорий этиш бўйича келишув лойиҳаси ҳам ишлаб чиқилмоқда.
Санитария эпидемиология хизмати ўзини СЭС ходимлари дея таништириб, келиб чиқиши номаълум дориларни сотаётган фирибгарлардан огоҳлантирди. Шундай ҳолатлар юз берса, фуқаролар улардан хизмат гувоҳномаси, иш жойи ва дорини сотишга асос сўрашга ҳақли, дейилади СЭС хабарида.
Фармацевтика маҳсулотларини Ўзбекистондан экспорт қилиш ва жисмоний шахслар томонидан олиб чиқиш вақтинча тўхтатилди.
Коронавирус касаллигидан уйида даволанаётган беморларга керакли дори-дармонлар ҳамда бир марталик тиббий ниқобларни белгиланган меъёрда, бепул етказиб бериш йўлга қўйилади.
Президент топшириғи билан вилоятларда дори воситаларининг уч ойлик захираси яратилиши лозим: «Дори воситалари қимматлашса, одамларимизнинг норозилигига олиб келади». У ҳокимларга эрталаб ва кечқурун ижтимоий тармоқларда фуқароларнинг саволларига жавоб беришни ҳам топширди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг