Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан чекланган савдо устамалари фақат рецепт билан бериладиган дори воситалари тоифасига нисбатан татбиқ этилади. Бу дистрибьюторлар учун чекланган устама базавий нархнинг 15 фоизини, дорихоналар учун харид нархининг 20 фоизини ташкил этарди.
Рақобат қўмитаси мамлакатдаги 878 та дорихонада дори воситаларининг нархи оширилганини аниқлади. Жорий йилда 100 мингдан ортиқ ҳолатда харидорлардан 7 млрд сўмдан зиёд маблағ асоссиз олинган.
Рақобат қўмитаси ҳудудларда дори воситаларининг белгиланган референт нархларидан ошириб сотилган ҳолатларни аниқлади. Дорихоналар салкам 50 мингта ҳолатда истеъмолчилардан 5,4 млрд сўмга яқин асоссиз даромад олган. Пуллар фуқаролар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Тошкентдаги «Арзон Дорихона»га берилган лицензия бекор қилинди. Текширувда унга тегишли дорихонада 25 турдаги дори воситаси, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат рўйхатидан ўтмагани ва сертификати мавжуд эмаслиги аниқланган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг