2025 йил апрелидан Ўзбекистондаги барча дорихоналар ва клиникалар қўшилган қиймат солиғи тўлашга ўтади. ҚҚС ҳисоботлари солиқ органлари томонидан автоматик шакллантириб борилади.
Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов моддий манфаат эвазига беморларга керак бўлмаган дори ёзиш ҳолатларини танқид қилди. У вилоят соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш ва стандартни четлаб ўтиб рецепт ёзиб берган ходимларни ишдан олиш ҳақида кўрсатма берди.
Республикада 19 нафар бола «Док-1 Макс» сиропини ичиб вафот этганди. Ҳозирда Республика шошилич тиббий ёрдам илмий маркази реанимация бўлимида яна 10 нафарга яқин бола шамоллаш асоратлари билан ётибди. Улар фақат «Док-1 Макс» эмас, балки «Цинепар Кид», «Амбронол» каби дориларни ҳам қабул қилган.
Ўзбекистонда ташқи омиллар ҳисобига 150 турдаги аҳоли учун зарур дори воситаларида узилиш бўлиши хавфи мавжуд, қалбаки ва контрафакт дорилар сотилишига ҳалигача барҳам берилгани йўқ, амалиётда 15 фоизлик нарх преференцияси ишламайди. Шу ва бошқа 50 га яқин муаммога ечим топилмагани президент иштирокидаги йиғилишда танқид қилинди.
Коронавирус инфекциясининг тарқалиши оқибатида кўпчилик дорихоналарда COVID-19 билан даволаниш учун зарур бўлган воситаларнинг танқислиги ва нархларнинг оширилиши кузатилмоқда. Бу борада 3000 дан ортиқ дорихона ходимлари расмий огоҳлантирилган. Дорихоналарда ҳаттоки дори воситаларини товар чекисиз сотиш ҳолатлари ҳам кузатилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг