Mastercard Ўзбекистонда биринчи расмий ваколатхонасини очади. Шунингдек, компания ЕТТБ билан кичик бизнес эгалари, айниқса, аёллар учун рақамли имкониятларни кенгайтириш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолади.
ЕТТБ Masdar компанияси учун Ўзбекистонда умумий қуввати қарийб 900 МВт бўлган учта қуёш электр станциясини қуриш учун 205 миллион долларлик молиялаштириш пакети ажратади.
ЕТТБ Фарғона водийсида суғориш самарадорлигини ошириш учун қарийб 200 млн доллар миқдорида кредит ажратди. Ушбу маблағлар ҳисобидан 118 та эскирган насос станциялари янги жиҳозлар ўрнатган ҳолда модернизация қилинади.
ЕТТБ Бухоро вилоятида умумий қуввати 1 ГВт гача бўлган иккита шамол электр станциясини қуриш учун 520 млн долларгача бўлган иккита синдикатланган кредит ажратмоқда.
Шавкат Мирзиёев Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо билан учрашув ўтказди. Томонлар давлат-хусусий шериклик механизмлари, «яшил» тараққиёт каби йўналишлар юзасидан фикр алмашди. Шунингдек, Самарқандда банк бошқарувчиларининг йиллик йиғилишини ўтказиш муҳокама қилинди.
Олий таълим вазирлиги талабаларга $115 млн қийматидаги 18 минг ўринли 17 та ётоқхона қуришга Европа тикланиш ва тараққиёт банкини маслаҳатчи сифатида жалб қилмоқда. Банк турар-жойларни қуриш учун инвесторларни топишда ёрдам беради.
Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан Саримой (Хоразм) ва Жонкелди (Бухоро) аҳоли яшаш пунктлари ўртасида янги электр узатиш линиясини қуриш учун $47,1 млнлик молиявий ёрдам берилди. Янги линия умумий қуввати 1 ГВтли иккита шамол электр станциясини миллий тармоқ билан боғлайди.
ЕТТБ Ўзбекистонга Янгиобод ва Чоркесардаги уран майдонларини рекултивация қилиш учун 7 млн евро грант ажратади. 2023 йилда бошланиши режалаштирилган ишлар эски уран конларини ёпиш, ифлосланган саноат иншоотларини демонтаж қилиш, дренаж каналларини реконструкция қилиш ва бошқаларни ўз ичига олади.
ЕТТБ Самарқанд шаҳри учун электробуслар партияси, улар учун қувватлаш шохобчалари ва бошқа инфратузилма объектларини сотиб олишга 95 млн еврогача маблағ ажратиши мумкин.
Ўзбекистон Метан бўйича глобал мажбурият дастурига қўшилди. ЕТТБ мамлакатга метан чиқиндиларини камайтириш бўйича миллий дастурини ишлаб чиқишига ёрдамлашади. Асосий эътибор энергетика, қаттиқ маиший чиқиндилар ва агробизнесга қаратилади.
ЕТТБ Украинадаги уруш Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодиётига жиддий салбий таъсир кўрсатишини прогноз қилмоқда. Банкнинг минтақа мамлакатлари бўйича қайта кўриб чиқилган прогнозларига кўра, 2022 йилда Ўзбекистон ЯИМ 6 фоизга эмас, 4 фоизга ўсиши кутилмоқда. Россия иқтисодиётида юзага келадиган турғунликнинг минтақа мамлакатлари иқтисодиётига таъсири 2023 йилда ҳам сақланиб қолади.
ЕТТБ Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида янги санитария полигонларини қуриш ҳамда қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғадиган махсус ускуналар харид қилиш учун умумий қиймати 120 млн доллар миқдорида кредит ажратмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев Европа тикланиш ва тараққиёт банки раҳбари Одиль Рено-Бассо хоним ҳамда Осиё тараққиёт банки президенти Масацуга Асакавани қабул қилди. Учрашувларда шериклик муносабатларини кенгайтириш бўйича «йўл хариталари»ни тайёрлашга келишиб олинди.
ЕТТБ ва Ўзбекистон биринчи валюта своп келишувини амалга оширди. Бунинг натижасида 20 млн долларлик хорижий валютадаги давлат қарзининг бир қисми миллий валютадаги қарзга ўгирилди.
Европа тикланиш ва тараққиёт банки 2021 йилда Ўзбекистонга 22 та лойиҳа орқали 690 млн долларга яқин инвестиция маблағларини йўналтирди. Шунингдек, ҳозирги кунгача банк Ўзбекистонга жами 2,85 млрд евродан ортиқ сармоя киритган.
ЕТТБ 2021 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ўсиши прогнозини 5,6 фоиздан 6,8 фоизга оширди. Шу билан бирга, банк ҳисоботида COVID-19 тарқалиши билан боғлиқ хавфлар ва бошқа омиллар туфайли бутун минтақа учун прогнозлар ноаниқлиги ҳақида ҳам айтилмоқда.
ЕТТБ бошқарувидаги Марказий Осиё учун Экологик қайта тиклаш ҳисоби Янгиобод ва Чоркесардаги эски уран шахталарини ёпиш учун 2 млн евро миқдорида грант ажратади.
Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистон иқтисодиёти 2021 йилда 5,6% га ва 2020 йилда 6% га ўсишини прогноз қилмоқда.
Европа тикланиш ва тараққиёт банки Наманган вилоятининг учта туманида сув таъминоти ва канализация инфратузилмасини қуриш учун 70 млн доллар миқдорида кредит ажратади.
Самарқанд Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг шаҳарлар барқарорлигини таъминлаш бўйича 3 млрд евролик дастурига кирган Ўзбекистоннинг биринчи шаҳри бўлди. Шаҳарга электробуслар сотиб олиниб, экологияни яхшилаш бўйича ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг