Қонунчилик палатасида қишлоқ хўжалигини суғурталаш жамғармасини ташкил этиш бўйича қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди. Ҳужжат билан суғурталаш жараёнида иштирок этувчи субъектларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланмоқда.
Ўзбекистон миллий инвестиция жамғармаси ташкил этилади. Жамғарманинг асосий вазифаси этиб жамғарма акцияларини етакчи хорижий фонд биржасида жойлаштириш ва жамғарма активларини хусусийлаштириш жараёнларида иштирок этиш учун халқаро институционал инвесторларни жалб қилиш белгиланди.
Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказини Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази этиб қайта номланди. Марказ ҳузурида Онкологик ва гематологик касалликларга чалинган болаларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси ташкил этилди.
1 июндан «Ёшлар дафтари»даги талабалар учун давлат ташкилотларида иш ҳақи тўланадиган стажировка тизими жорий қилинади. Вилоятларда «Креатив парк» ташкил этилади. Шу мақсадда «Янги Ўзбекистон ёшлари ташаббуслари» жамғармаси тузилиб, унга 100 млн доллар йўналтирилади.
Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тузилади, ҳудудий ассоциацияларига вилоят ҳокимлари раҳбар бўлади. Футбол бўйича мутахассисларни тайёрлаш марказига Хорватия, Япония давлатидан мутахассислар жалб қилинади. Ҳомийлик қилган фуқароларга хорижий турнирларда иштирок этиш имкони берилади.
Ҳар бир маҳаллада ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси ташкил қилинади. Президент бу ҳақдаги қарорни имзолади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида янги жамғарма ташкил этилиб, 2021 йилда унга 50 млрд сўмгача миқдорда маблағ ажратилди. Ушбу маблағлар эса хориждан жалб қилинадиган малакали тиббиёт ходимлари ҳамда маҳаллий иқтидорли мутахассисларга зарур шарт-шароитлар яратиш ва уларни моддий рағбатлантиришга сарфланади.
Хорижда қийин аҳволга тушган фуқароларни қайтариш учун авиа ёки темирйўл чипталарини тўлашда кўмаклашувчи жамғарма ташкил этилиши кутилмоқда. Бундан ташқари вафот этган фуқароларни Ўзбекистонга олиб келишда ҳам моддий ёрдам кўрсатилиши кўзда тутилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг