Самарқанднинг Ўзбекистон — Тожикистон чегарасидаги «Жартепа» чегара божхона постида 5−12 ноябрь кунлари фуқаролар ва транспорт воситалари ҳаракатланиши вақтинчалик чекланади. Бунга биноларни капитал таъмирлаш ва ҳудудда ободонлаштириш ишлари олиб борилаётгани сабаб қилиб кўрсатилди.
Талабаларга Тожикистон Республикаси билан чегарада жойлашган «Жартепа» чегара божхона пости орқали ҳаракатланишига рухсат берилди.
Ургут туманида Тожикистон Республикаси билан чегарада жойлашган «Жартепа» чегара божхона пости яна ўз фаолиятини бошлади. Пост орқали ҳозирча фақат халқаро юк ташувчиларнинг юк автотранспорт воситалари ҳаракатланиши белгиланган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг