Эстония адлия ва рақамли технологиялар вазири мамлакатда ижтимоий-иқтисодий вазият, жумладан, пул етишмовчилиги туфайли жиноятчилик 4 фоизга ортганини маълум қилди. Бунда озиқ-овқат ва велосипед ўғирлаш сони энг кўп ўсган. Мамлакат инфляция бўйича Евроҳудудда учинчи ўринни эгаллаб турибди.
2024 йилнинг биринчи ярмида 2389 нафар мансабдор жиноий жавобгарликка тортилди (+34,4%). Улар, асосан, ўзлаштириш, талон-торож қилиш, фирибгарлик ва пора олди-бердиси билан боғлиқ жиноятларга қўл урган.
Фарғонада криминал авторитет бўлишга уринган Абдулло Эгамбердиев қўлга олинди. Вилоят ИИБга кўра, у «Бахти Ташкентский» ва «Салимбойвачча» билан яқин алоқада бўлиб, жиноят оламида етакчиликка интилиб келган. Эгамбердиев фирибгарлик ва пора бериш каби жиноятларда айбланмоқда.
Ўзбекистонда 2019−2023 йилларда рўйхатга олинган жиноятлар сони 2,3 баробарга — 46 мингдан 104 мингтага ошган. 2021 йилдаги кескин кўтарилишдан сўнг босқичма-босқич пасайиш кузатилмоқда. Шу билан бирга, йил давомида ўта оғир ва оғир жиноятлар сони ортган.
Ўзбекистондаги 1,7 мингга яқин маҳаллада криминоген вазиятни яхшилаш керак, олдини олиш мумкин бўлган жиноятларнинг 45 фоиздан ортиғи бевосита маҳаллаларда содир этилган. Cўнгги уч йилда кибержиноятчилик эса қарийб 25 баробар ошган. Бу ҳақда бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевнинг мурожаатида айтилади.
Бирорта ҳам сайланган амалдор қолмаган, мамлакатнинг аксарият ҳудуди қуролли тўдалар назорати остида, миллионлаб аҳолига эса очлик хавф соляпти. Кариб ҳавзасида жойлашган Гаити давлат сифатида ўзининг мавжудлигини таҳдид остида қолдирган энг жиддий инқирозни бошдан кечирмоқда.
Тошкентда БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича бошқармаси ва Марказий Осиёнинг бешта давлати ўртасида 2022−2025 йилларга мўлжалланган янги ҳамкорлик дастури имзоланди. Дастурнинг бюджети 90 млн долларни ташкил этади.
2020 йили Бош прокуратура томонидан қўзғатилган жами 327 та жиноят иши бўйича 459 нафар мансабдор шахс жавобгарликка тортилди. Улар мамлакатга 172,2 млрд сўм миқдорида моддий зарар етказган. Энг кўп жиноятлар туман (шаҳар) даражасидаги ходимлар томонидан содир этилган.
Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида Nexia автомобили йўлини бошқа бир Nexia билан тўсиб, талончилик содир этган шахслар ушланди. Босқинчилар орасида аёл киши ҳам бор.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг