Суриядаги террорчилар сафида жанг қилиб, жиддий жароҳатланган ўзбекистонлик 24 ёшли йигит Ўзбекистонга олиб келинди ва унга нисбатан жиноят иши очилди. У Сурияга қандай кетгани ҳамда бу даврдаги ҳаёти ҳақида гапириб берди.
ДХХ Россия ва Туркия орқали ўтиб Суриядаги террористик ташкилотга қўшилишни режалаштирганликда гумонланган қашқадарёлик фуқарони ушлади. У ижтимоий тармоқларга халқаро террористик ташкилотлар ва диний экстремистик оқим раҳнамоларининг маърузаларини жойлаб, қишлоғида ҳам тарғиб қилгани айтилмоқда.
Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида Суриядаги жангарилар сафига қўшилишни режалаштиришда гумонланаётган фуқаро қўлга олинди. Унинг Telegram-аккаунти орқали Абдуллоҳ Зуфар, Содиқ Самарқандий, Абу Салоҳ, Рашод Қори ва бошқаларнинг маърузаларини танишларига тарқатиб келгани аниқлангани ҳам маълум қилинди.
Термиздаги масжидлар атрофида «ҳижрат» ва «жиҳод» ғояларини тарғиб қилган ҳамда келгусида Сурия ва Фаластиндаги жангларда қатнашишни режалаштирган икки эркак узоқ муддатга қамалди.
ДХХ Қашқадарё вилоятида «Жиҳодчилар» диний экстремистик оқими тарафдорлари сифатида гумонланаётган 12 кишини қўлга олди. Уларнинг орасида маҳалла раиси, ўрта мактаб ўқитувчиси, масжид имом-ноиби, якка тартибдаги тадбиркор ҳам бор. Ушбу шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
ДХХ ва ИИВ томонидан Тошкент вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда яширин фаолият олиб бораётган «жиҳодчилар» оқими аъзоларининг 10 нафари қўлга олинди. Улар «жиҳод» мақсадида Сурияга кетмоқчи бўлганлиги айтилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг