Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ЖСТга аъзо бўлишдан якуний мақсад халқ фаровонлигини таъминлаш, муносиб иш ўринларини яратиш ва иқтисодиёт бошқарувини самаралироқ тизимга ўтказиш эканини таъкидлади. У ташкилотга аъзо бўлиш учун ҳаракат 2025 йилда ҳам катта суръатда давом эттирилишини айтди.
Ўзбекистонда экспортчиларнинг транспорт харажатларини давлат бюджетидан субсидиялаш амалиёти бекор қилинмоқда. Ушбу чора ЖСТ талабларига жавоб бериш учун қабул қилинди. Бу мақсадлар учун 2024 йилда 133,8 млрд сўм, 2023 йилда 509,9 млрд сўм маблағ ажратилганди.
2024 йилда Ўзбекистонда парламент сайлови бўлди, энергия тарифлари кескин ошди, болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида узоқ кутилган қонун қабул қилинди, мамлакат Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғалабаларга эришди… Ўтаётган йил якунлари — «Газета.uz» обзорида.
Президент Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш бўйича «якуний босқич»га ўтаётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, ЖСТ қоидаларига зид бўлган имтиёзлар бекор қилинаётганига қарамай, давлат тадбиркорларни қўллаб-қувватлашда давом этади ва адолатли рақобат муҳитида ишлаш учун барча шароитларни яратади.
Ҳукумат қарори билан Санитария-эпидемиология қўмитасига қўшимча вазифалар юкланди. Қўмита ўз йўналиши доирасида ЖСТга аъзо давлатлар билан ҳамкорлик қилади.
Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича Покистон ва Таиланд билан икки томонлама музокараларни якунлади. «Биз Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишини интиқлик билан кутяпмиз ва бу аъзолик унга кўпроқ савдо ва инвестициялар олиб келишига ишонамиз», — деди Таиланд вакили.
Тадбиркор Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзбекистондаги аксар корхоналар ЖСТ талабларига жавоб берадиган маҳсулот ишлаб чиқариш имкониятига эга эканини таъкидлади. «Катта бир зарар ёки қўрқинчли ҳодиса юз беради деб ўйламайман», деди у.
Ўзбекистон Филиппин билан Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича икки томонлама музокараларни якунлади. Филиппин сўнгги икки ой ичида Тошкент музокараларни якунлаган тўртта давлатдан бирига айланди, деди президентнинг ЖСТ бўйича махсус вакили Азизбек Урунов.
Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров экспортёрларга фойда ва айланмадан солиқ бўйича берилган имтиёзлар 2025 йилдан бекор қилинаётгани мамлакатнинг ЖСТга аъзо бўлиши билан боғлиқлигини қайд этди. «Ҳар бир тадбиркор адолатли, очиқ рақобат шароитида фаолият юритишни ўрганиши лозим», — деди у.
Шавкат Мирзиёев COP29 конференцияси доирасида ЖСТ бош директори билан учрашди. Улар Ўзбекистоннинг ташкилотга қўшилишидаги долзарб жиҳатлар, хусусан, аъзо мамлакатлар билан музокаралар, қонунчиликни мослаштириш, шунингдек, экспорт субсидияларини бекор қилиш масалаларини муҳокама қилди.
ЖСТга аъзолик масаласида «ташкилотга яқинда аъзо бўлган давлатлар билан музокаралар олиб бориш осонроқ, чунки улар бу жараён нақадар мураккаб эканини ҳали унутишмаган», — деди президентнинг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Ўрунов. У, шунингдек, нотариф тўсиқлар муаммосига ҳам тўхталди.
Ўзбекистон АҚШ билан Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича икки томонлама музокараларни якунлади. Президентнинг ЖСТ бўйича махсус вакили Азизбек Уруновнинг айтишича, музокаралар 14 ой давом этган. «Бу осон бўлмаган йўл, умр бўйи эсда қоладиган тажриба бўлди», — деб таъкидлади у.
Ўзбекистон ўз қонунчилигини ЖСТ келишувлари билан 29 фоизга уйғунлаштирди (йил бошида кўрсаткич 25 фоиз эди), деди Шавкат Мирзиёев. Президент 269 лаборатория ва 2000 дан ортиқ маҳаллий стандартларнинг халқаро стандартларга мувофиқ тан олинишига эришиш бўйича топшириқ берди.
Президентга олиб кирилган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасига оид тақдимотга кўра, халқаро тан олинадиган лабораторияларни кўпайтириш, 10 та янгисини ташкил қилиш, соҳадаги қонунчиликни ЖСТ талабларига мослаш режалаштирилмоқда. Давлат раҳбари кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришни буюрди.
Йирик корхоналар учун имтиёзларни бекор қилиш оқибатларини юмшатиш учун Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлганда 2−3 йил оралиғида ўтиш даври олади, деди Солиқ қўмитаси раҳбари ўринбосари Мубин Мирзаев. У, шунингдек, ЖСТга аъзо бўлишнинг афзалликларини қайд этди.
Ўзбекистоннинг ЖСТга кириши — чуқур ўйланган ва узоқни кўзлаган танлов, қолаверса, ислоҳотларнинг ажралмас бир қисми, деди президент. «Иқтисодиётимизга олдинлари протекция қайсидир маънода керак эди. Яна шу йўлда давом этсак, имкониятларимиз чекланиб қолади», — деди у ишбилармонлар билан учрашувда.
Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов «Газета.uz»га берган интервьюсида Жаҳон савдо ташкилоти Ўзбекистонга ўзини ўзидан ҳимоя қилиш учун кераклигини таъкидлади. Унга кўра, ташкилотга аъзолик давлат энг катта ишлаб чиқарувчи бўлган шароитда ҳукуматнинг маҳаллий корхоналар босимига қарши ҳимоя қобиғи каби ишлайди.
Депутат Дониёр Ғаниев Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши, биринчи навбатда, мамлакат ўзини ўз ичидаги турли лобби гуруҳларидан ҳимоя қилиши учун кераклигини айтди. «Эркин савдодан ютадиганлар доим ютқазадиганлардан кўп бўлади», — дея қўшимча қилди у.
АҚШ савдо вакили Кэтрин Тай Тошкентда қатор вазирлар билан учрашувлар ўтказди. Элчи АҚШ Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишини қўллаб-қувватлаш ва GSP тизими доирасида савдо имтиёзларини беришни қайта тиклаш ниятини тасдиқлади.
Жаҳон савдо ташкилоти бош директори Нгози Оконжо-Ивеалага кўра, ҳеч бир мамлакат ташкилотга аъзоликни сиёсий иродасиз амалга ошира олмаган. «Ўзбекистон ҳукуматида кучли сиёсий иродани кўряпман», — деган бош директор аъзоликка даъвогарлар орасида биринчи бўлиб Ўзбекистонга келганини қайд этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг