Нукусда россиялик журналист Алексей Пивоваров суратга олиш гуруҳи билан қўлга олинди. Бунга унинг аккредитациядан ўтмасдан иш олиб боргани сабаб бўлди. Пивоваровнинг ўзи кейинроқ уларни қўйиб юборишганини ёзди: «Ҳаммаси яхши!»
«Газета.uz» суд жараёнларини ёритишда бир неча бор тўсиқларга дуч келган. Биз жиноят ишлари бўйича судья Сарвар Мамадиев билан журналистларнинг суд залида бўлиши қоидалари, жараёнларни ёритишга қўйиладиган тақиқ сабаблари ҳақида суҳбатлашдик ва таҳририят дуч келган ҳолатларни муҳокама қилдик.
ЎзА ахборот агентлиги сунъий интеллектга асосланган виртуаль сухандон Собира Холдаровани тақдим этди. У янгиликларни тўққизта тилда етказади. Уни яратиш учун журналист Дилдора Абдухалилованинг прототипидан фойдаланилган.
Ўзбекистон раҳбари ОАВ ходимларини касб байрами билан табриклади. Унинг таъкидлашича, журналистика нафақат «тўртинчи ҳокимият», балки мудофаа ва хавфсизлик каби ҳал қилувчи соҳага айланиб бормоқда. Президент ахборот майдонини сифатли ва рақобатдош контент билан тўлдириш зарурлигини таъкидлади.
Масс-медиа фонди янги директори Жаҳонгир Азимов ўзининг Telegram каналида Muna Mug компанияси раҳбари Фаррух Ҳакимовнинг фотограф Камиль Еникеевга қилган тажовузкор ҳаракатларига муносабат билдирди. У ҳаракатни номақбул деб атади ва бу қонун билан жазоланиши кераклигини таъкидлади.
Собиқ ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаев журналист ва блогерларни танқид қилиб, айримларини УЖЖ — «уюшган жиноий журналистлар» деб атади. У улардан «сал пастроққа тушишни» ва ўзларини «бутун жамоатчилик» деб ҳисобламасликни сўради. Унинг сўзларига кўра, улар хорижий ОАВ билан рақобатга дош бера олмайди.
Ўзбекистонда «аноним террори» янги босқичга чиқмоқда. Улар энди тергов ва суд ўрнини ҳам эгалламоқчи — ўзи айблов эълон қилади, ҳукм ўқийди, жазолайди. Жамоат фаоли Шаҳноза Соатова ва ҳуқуқшунос Фурқат Тожиевнинг қайд этишича, бу ошкора қонунсизлик қиссасини ҳамма ўқияпти, лекин ҳеч ким индамайди.
Бош прокуратура Nuz.uz журналисти Михаил Довлатовни ушлаб, унинг фаолиятига тўсқинлик қилган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига нисбатан хизмат текшируви бошланганини маълум қилди.
Суд Nuz.uz журналисти Михаил Довлатовга нисбатан қўзғатилган маъмурий ишни тугатди. Суд иши майда безорилик ва ички ишлар ходимларининг қонуний талабларини бажармаслик моддалари билан очилганди. Тошкент шаҳри ИИББ журналист жамоат жойида чеккани учун жаримага тортилганини маълум қилган.
Маҳаллалардан бирида аҳоли билан учрашишга борган Nuz.uz журналисти Михаил Довлатов ҳуқуқ идоралари ходимлари томонидан ушланди. У тахминан 5 соат қўйиб юборилмаган ва жамоат жойида чекканлик учун жаримага тортилган. АОКА прокуратурага сўров юборди.
Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгаши йиғилишида одамларнинг янгилик ва таҳлилий маълумотларга бўлган эҳтиёжи тўлдирилмаса, буни бошқа мамлакатлардаги манбалар амалга оширишини айтди. «Бунга мутлақо йўл қўйиб бўлмайди», — деди у. Видео.
Zo’r TV мухбири ва оператори Тошкент аэропорти яқинидаги йўл ўтказгич тўсинлари қулагани ҳақида репортаж тайёрламоқчи бўлганида калтакланди. Оператор бурни синган ҳолда касалхонага ётқизилган. АОКА мазкур ҳужумни қоралади. «Ўзбекистон темир йўллари» эса зўравон ишдан бўшатилганини маълум қилди.
Renessans TV журналисти «Миллий» стадиони яқинида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ОАВга тўсқинлик қилиб, куч ишлатгани ҳақида хабар берди. ИИББ эса ходимлар ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этмаганини билдирди. Юзлаб фуқаролар у ерда U-20 Осиё кубоги финалига чипта сотиб олиш учун йиғилган эди.
«Бу журнал миллат мулки, 100 йилдан бери номи ўзгармай келаётган ноёб тарих», — дейди 2007 йилдан буён «Муштум»га бош муҳаррирлик қилаётган Носиржон Тошматов. У «Газета.uz»га берган интервьюсида ҳозирги раҳбарларнинг журналга муносабати ва 100 йиллик тўйни қандай тасаввур қилгани ҳақида гапирди.
Human.uz сайти нашр директори Хуршид Далиев ва бош муҳаррир Муслим Мирзажонов «орган ходимлари» томонидан ҳибсга олингани маълум қилди. Шунингдек, ушбу ОАВ офисига бостириб кирилгани ва тинтув ўтказилгани ҳақида хабар қилинди.
Адлия вазирлиги «Газета.uz»нинг Нукус воқеаларига оид «Нукусдаги вазият: тинч, аммо хавотирли» репортажини ҳуқуқни тарғиб қилувчи материаллар ўртасида ўтказилган танловда биринчи ўринга лойиқ кўрди.
Андижонда ички ишлар ходими Human.uz журналистига бозорда шакар учун навбатда турганларни тасвирга олишига тўсқинлик қилди. ИИВ навбатда турган фуқаролар томонидан тасвирга олишга эътирозлар билдирилганини таъкидлади, бироқ нашр буни рад этиб чиқди. Жамоатчилик журналистни ҳимоя қилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табригида миллий журналистика турли синов ва қийинчликларга дуч келаётганини таъкидлади. Давлат раҳбари цензура ўрнатиш, ОАВ фаолиятига ноқонуний аралашиш, таҳририят ходимларига босим ва тазйиқ ўтказиш ва бошқалар учун жавобгарликни кучайтиришни таклиф қилди.
Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида ўтган йилгига нисбатан бир поғона пастлаб, 157-ўринни эгаллади. Ушбу рейтингда Норвегия кетма-кет бешинчи йил етакчига айланмоқда. Энг охирги, 180-ўринда эса Эритрея мамлакати турибди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг