Малайзиянинг Five Petroleum компанияси Ўзбекистонда ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини яратишни кўриб чиқмоқда. Компания, шунингдек, ҳудудларида транспорт-логистика инфратузилмасини қуриш масаласини ҳам ўрганмоқда.
Сешанба куни Фарғона шаҳридаги ёқилғи қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди. Тармоқларда ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар борлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Вилоят ФВБ ёнғин қуршаб олингани ва ўчирилганини билдирди.
Энергетика вазирлиги газ заправкалар фаолиятига чеклов киритилгани сабабли биржа савдоларига чиқарилаётган кунлик автобензин ҳажми икки баробар оширилишини маълум қилди. Бунинг учун барча ҳудудларда зарур миқдорда захиралар яратилган.
Автомобилга бензин, метан ва пропан қуйиш, электромобилларни қувватлаш шохобчалари ҳақида маълумот берувчи «Avto24» иловаси тест режимида ишга туширилди. У орқали ҳайдовчилар қаерда ёқилғи қуйишни танлаши, нархларни солиштириши, «заправка»лардаги қўшимча қулайликлардан хабардор бўлиши мумкин.
Ўзбекистонда енгил автомобиллар учун метаннинг 1 августгача белгиланган 3750 сўм миқдоридаги чакана нарх чеклови тўхтатилди. Энди ёнилғи қуйиш шохобчалари нархни ўзлари белгилайди, у ўртача 200−500 сўмга кўтарилди. Пропан нархи кескин ошиб, икки ой ичида 44 фоизга юқорилади.
Жалақудуқ ва Қўрғонтепа туманларидаги иккита «заправка» жами 8 млрд 921 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди.
Энергетика вазирлиги газ босимининг нормаллашиши туфайли 8 мартдан бошлаб электр энергияси етказиб беришдаги чекловлар бекор қилинганини маълум қилди. Иссиқлик электр станциялари электр энергиясини ишлаб чиқариш учун кўпроқ газ ва камроқ кўмир ҳамда мазутдан фойдаланди.
26 февралдан UNG Petro ёнилғи қуйиш шохобчаларида Аи-80 бензини нархи 6800 сўмдан 7000 сўмгача қимматлашди. Охирги бир ой ичида ушбу маркадаги бензин тақчиллиги кузатилмоқда.
Ўзбекистондаги барча «заправка»ларда Аи-80 бензинига 8 минг сўмлик юқори нарх чегарасини белгилаш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, рақобатни ривожлантириш учун «Татнефть», «Лукойл», «Газпромнефть» ва Saneg компанияларини 80 дан ортиқ «заправка» қурилишига жалб этиш режалаштирилган.
Ўзбекистонда 11 ойда «заправка»лар 110,4 миллиард сўмга тенг бўлган табиий газ ўғирлангани аниқланди. Жамият ва таъминотчи корхона мансабдорларига жиноят ишлари қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Тошкент шаҳри ва вилоятидаги 3 та газ «заправка» 34 млрд 640 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Улар ҳисобга олиш приборини улаш тартиби ҳамда схемаларини ўзгартирган.
Тармоқларда метан «заправка»ларнинг ёпиқлиги, очиқларида узун навбатлар юзага келаётгани ва газ нархи кўтарилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Энергетика вазирлиги республика бўйича «заправка»ларга табиий газ талабга асосан етказиб берилаётгани ва унинг нархи ошмаганини маълум қилди.
Пойтахтнинг Сергели ва Тошкент вилоятининг Пискент ҳамда Чиноз туманларида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида 11 млрд 54 млн сўмлик табиий газ ўғирлангани аниқланди.
Самарқанд шаҳридаги газ қуйиш шохобчасида Nexia-3 машинаси газ баллонининг ёрилиб кетиши туфайли портлади. Оқибатда МЧЖ ишчиси куйиш жароҳатини олиб, воқеа жойида ҳалок бўлди.
Энергетика вазирлиги маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда ҳафта охиригача водий вилоятларидаги АГТКШлар фаолиятини босқичма-босқич тиклаш чоралари кўрилаётганини маълум қилди.
2 февралдан барча ҳудудлардаги «заправка»лар фаолияти босқичма-босқич тикланади. АГТКШлар фаолияти маҳаллий ҳокимликларнинг рўйхати асосида йўлга қўйилади. Чекловлар газ қувурларида босимнинг кўтарилиб боришига мос равишда ўзгартириб борилади.
Энергетика вазирлиги аномал совуқ давом этаётгани сабабли айрим йирик ишлаб чиқарувчи саноат корхоналарига табиий газ етказиб бериш ҳажми кескин камайтирилиб, автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти қисқа муддатга вақтинча тўхтатилганини маълум қилди.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига табиий газ эҳтиёжи ортгани боис газ «заправка»лар фаолияти вақтинча тўхтатилди.
Ҳаво кескин пасайиши ортидан шаҳарнинг айрим ҳудудларида газ ва иссиқлик таъминотида узилишлар кузатиляпти. Коммунал хизматлар газ захирасини барча истеъмолчиларга тенг тақсимлашга уринмоқда, бироқ ресурслар етишмаяпти. Шу боис газ «заправка»лар вақтинча ёпилади, дея маълум қилди пойтахт ҳокимлиги.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг