27 март куни Саудия Арабистонида Маккага зиёратчиларни олиб кетаётган автобус тўқнашув сабаб ёниб кетди. Оқибатда 20 нафар йўловчи вафот этди, 29 киши жароҳат олди. Улар орасида ўзбекистонликлар йўқ.
Дин ишлари бўйича қўмита ҳажга борувчилар 18−30 июнь кунлари Ўзбекистоннинг 7 та ҳудудидан Мадина шаҳрига жўнаб кетишини маълум қилди. Ёш чегараси 65 ёш этиб белгиланмоқда, қолаверса, зиёратчилар ковидга қарши тўлиқ дозада вакцина олган ва салбий ПЗР-маълумотномага эга бўлиши шарт.
Дин ишлари бўйича қўмита хабарига кўра, Саудия Арабистонига сафар қилаётган зиёратчилар учун манфий ПЗР-тест маълумотини тақдим этиш тартиби бекор қилинди. Энди сафарга борувчилар фақат коронавирусга қарши эмланган бўлиши лозим.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг