Тошкентнинг турли туманларидаги ИИБ ходимлари «ўғриликларнинг олдини олиш мақсадида» подъездлардан болалар аравачаси, велосипедлари ва самокатларини олиб кетмоқда. Жамоатчилик бу ҳаракатларни ижобий баҳоламади.
Президент қарори билан, ИИО, божхона, миллий гвардия ва ҳарбий хизматдаги махсус унвонлар учун хизмат қилиш муддатларига ўзгартиришлар киритилди.
Ижтимоий тармоқларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимига ҳужум қилингани акс этган видео тарқалди — Тошкентда автомобиль ҳайдовчиси машинасини бошқа жойга қўйишдан бош тортди ва ППХ ходимини урди. Тошкент шаҳри ИИББ ҳолатга изоҳ берди.
ИИО ходимлари хизмат кийимида видеога тушиб, уни тармоқларга жойлаштирган 21 ёшли қувалик қизга нисбатан 660 минг сўм миқдорида жарима жазоси қўлланилди. Унга мазкур кийим-бошни берган ИИО ходимининг хатти-ҳаракатлари юзасидан эса хизмат текшируви тайинланди.
Тармоқларда жиззахлик икки фуқаро ЙПХ ходимлари ҳақида суратга олган ҳазиломуз видео тарқалди. ИИВ маълум қилишича, уларнинг бири 15 сутка, бошқаси эса 10 суткага қамалди.
Сурхондарёнинг Жарқўрғон туманида маҳаллий аҳоли таъмирталаб кўчага мутасаддиларнинг эътиборини қаратиш мақсадида йўлни тўсиб қўйди. Вилоят ҳокимлиги йўлни 2023 йил бошида таъмирлашни ваъда қилмоқда.
ИИО ходимлари 3,5 йилдан сўнг Тошкент метросига кираверишда яна пайдо бўлди. Метрополитен қўриқлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Анвар Ҳасанов аввалроқ уларни техник воситалар билан алмаштириш режалаштирилган бўлса-да, ходимларнинг ташқи кириш жойларига қайтиши сабабларини тушунтирди.
Президент Шавкат Мирзиёев фармонига асосан Ички ишлар вазирлигининг ўттиз йиллиги муносабати билан бир қатор ИИО ходимлари орден ва медаллар билан мукофотланди.
Профилактика инспекторларидан 5 тадан баённома тўлдириш «план"ини топширишни талаб қилган ИИО ходимига нисбатан «вазифаларни шахсий таркибга нотўғри йўл билан етказганлиги учун» хизмат текшируви белгиланди.
Барча ИИО ҳудудий бўлинмаларида узлуксиз видео ва овозни ёзиб олувчи жами 497 та сўров хоналари ташкил этилиши белгиланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг