Тошкент Ботаника боғида олмахонлар шу қадар кўпайдики, энди фотосуратчилар ҳам — худди «Газета.uz» мухбири Мурод Юсуф каби — уларни бемалол фотоҳикоя қаҳрамонларига айлантиряпти. Қизиғи, олмахонлар Ўзбекистонга хос тур эмас, уларнинг кўпайиши эса «яшаш шароитларининг яхшиланиши» билан боғлиқ.
Пискент туманидаги 7-сонли давлат боғчасида кобра илонлари билан томоша кўрсатилди. Суд томоша уюштирган икки шахсга жарима жазоси қўллади. Туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими раҳбари ўринбосари уларнинг дастури билан тўлиқ танишиб чиқмагани учун ишдан олинди.
Зомин туманида кулвор илонини тириклай еган фуқаро 7,5 млн сўм жарима тўлайдиган бўлди. Қолаверса, у табиатга 1 млн 125 минг сўм миқдорида зарар етказгани ҳисобланди.
Фарғона шаҳридаги хонадонда Калифорния форси илони боқилаётгани аниқланган. Фуқарога бу қонунга зид экани тушунтирилгандан сўнг илон Фарғона ҳайвонот боғига ўтказилган.
Тошкент вилояти ИИББ Янгийўлда 30 та кобра илон очиқликка чиқиб кетганини рад этди. Аслида уларнинг 4 таси қочиб кетган ва қисқа вақт ичида барчаси тутилган.
Янгийўл туманининг Туябўғиз қишлоғида фуқаро уйида ноқонуний сақланувчи 30 дан ортиқ кобра илон қочиб кетди (Экология бошқармасига кўра, қўйиб юборилган). Ҳозирда ишчи гуруҳ хонадонларда дорилаш ишларини олиб бормоқда, фуқароларга уй ҳайвонларини вақтинча тутқунликда сақлаб туриш тавсия қилинди.
Тошкент вилоятидаги «Ғишткўприк» чегара божхона постида халқаро Қизил китобга киритилган йўлбарссимон албинос бўғма илонини мамлакатга олиб киришга уриниш фош этилди. Узунлиги 3 метр бўлган илон Тошкент ҳайвонот боғига топширилди.
Тошкентдаги 348-сонли мактаб (собиқ Тошкент вилоятига қарашли, коллектор ёнида жойлашган) биносида 6-синф ўқувчисини сув илони тишлаб олди. Унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага етказилган, шундан сўнг у ўқишга қайтган.
Тармоқларда ёш боланинг ҳовлида илон ушлаб, уни ўйнаб юргани ва бу ҳаракатни амалга оширишга унинг отаси ундаётгани акс этган видео тарқалди. Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳолат Оҳангаронда содир бўлганини ва боланинг отасига тушунтириш хати ёздирилганини маълум қилди.
Пойтахт аэропортининг божхонаси Мисрдан учиб келган аёлдан Нил тимсоҳи, игуана ва питон болаларини олиб қўйди. Нотўғри ташилгани сабаб жониворларнинг аҳволи қониқарсиз. Ушбу судралиб юрувчиларнинг умумий баҳоси тахминан 77 млн сўм экани айтилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг