Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин Эшонқулов Макка шаҳрида автоҳалокатга учрагани ҳақида хабарлар тарқалди. Буни тасдиқлаган имомнинг фарзанди видеомурожаат йўллаб, отасини машина туртиб юборгани, ҳозир унинг аҳволи яхши экани ва ҳар бир муолажа бепул амалга оширилаётганини маълум қилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси Нуриддин Холиқназаров ўтказган йиғилишда қатор имом-хатиблар ишдан олинди, айримларига ҳайфсан берилди. Муфтий имом-хатибларга ижтимоий тармоқларда чиқиш қилиш одобига амал қилиш ва билим савияларини ошириш юзасидан кўрсатмалар берди.
Араб тили курсидаги хатти-ҳаракатлари учун ишдан олинган Тошкент туманидаги «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов 3 суткага қамалди. У 27 январь куни ўқув марказида фуқаро М.А.ни сўкиб, майда безорилик содир этган.
Тошкент туманидаги «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган араб тили курсидаги хатти-ҳаракатлари учун ишдан олинди. Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар имом-хатибнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан иш олиб бормоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг