Хизматлар сектори учун 1 фоизлик ижтимоий солиқ ставкаси бўйича имтиёз муддати яна 3 йилга узайтирилади. Эндиликда имтиёз фақат сервис корхоналарининг камида 3 млн сўм ойлик оладиган ва 30 ёшгача бўлган ишчиларига қўлланади. Шунингдек, ишчилар билан кунбай, ишбай шартнома тузиш мумкин бўлади.
Президент қарори билан нодавлат мактабгача ва мактаб ташкилотлари 2030 йил 1 январга қадар барча турдаги солиқ ва йиғимлардан озод қилинмоқда. Улардаги раҳбар ва ўқитувчилар малакасини ошириш давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади.
2024 йил 1 ноябргача тадбиркорларга электр энергияси ва табиий газ истеъмоли миқдорларига нисбатан шартномавий лимитларни ошириш ва ундан ортишига йўл қўйилган тақдирда ортиқ истеъмол қилинган электр энергияси ҳамда табиий газ учун қўшимча тўловни камида 10 бараварга камайтириш чоралари кўрилади.
Тадбиркорларга субсидиялар, солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар уларнинг рейтинг даражасидан келиб чиққан ҳолда тақдим этилади. Тадбиркорларнинг рейтинг даражаси пасайган тақдирда, қўллаб-қувватлаш чораларини тақдим этиш 3 ой давомида сақлаб қолинади.
Божхона ходимлари ёқилғи ташиш машинасини ҳужжатларда вазни 18 тоннадан 20,6 тоннага ўзгартириб ёзиб, 791 миллион сўмлик божхона имтиёзларини ўзлаштиришга уринган шахсларни аниқлади. 2025 йил 1 январгача 20 тоннадан ошадиган махсус ва юк транспорт воситалари божхона тўловларидан озод этилади.
Президент ижтимоий ҳимоя тизими билан 250 та хизмат қамраб олинган бўлса-да, маҳалладаги аҳоли уларнинг ярмидан ҳам хабардор эмаслигини таъкидлади. Ногиронлиги бор фарзандини парваришлаш нафақасини олиши мумкин бўлган 33 минг ота-она ушбу имтиёздан фойдалангани йўқ.
Президент Божхона қўмитасига имтиёз билан импорт қилинган товарларни корхонабай ўрганиб чиқиш топшириғини берди. 2023 йилда импорт қилинган 20 млрд долларлик товарларга салкам 60 трлн сўмлик имтиёз берилиб, уларнинг 3,2 трлн сўми ўрганилганда 13 фоизи мақсадсиз қўллангани аниқланди.
Ўтган йилда Аи-80 бензинига акциз солиғи вақтинча бекор қилингани сабабли давлат бюджетига 100 млн доллар камомад етди, шунга қарамай, Ўзбекистон аҳолиси бу имтиёздан деярли наф кўрмади. Энергетика вазирлиги бундан асосан тадбиркорлар фойда кўрганини тасдиқлади.
Мудофаа вазирлиги таклифи билан 11-синфда ўқийдиган ўғил болалар учун «Ёш ватанпарвар» кўкрак нишони таъсис этилиши кутилмоқда. Нишон ҳарбий ОТМларга киришда қўшимча 3 балл беради.
Президент фармони билан ер участкаларини тўғридан-тўғри ажратишни назарда тутувчи тартиблар, имтиёз ва истисноларни қонунчиликдан чиқариб ташланди. Шунингдек, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини мулк ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали берилади.
ИИОнинг хотин-қизлар масалалари бўйича бўлинмалари ҳузурида «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари фаолияти йўлга қўйилади. Улар қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилиши билан боғлиқ масалаларни аниқлашда кўмаклашади. Гуруҳ аъзоларига тест синовларисиз квота асосида ўқишга кириш ҳуқуқи берилади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида яшовчи пенсия ва нафақа олувчилар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар 15 сентябрдан темир йўл ва авиа чипталарни 50 фоизлик имтиёз билан сотиб олишлари мумкин бўлади.
«Ёшлар дафтари»даги имтиёзлар сони 25 тагача кўпайтирилади, ёшларга IT ва чет тилини ўрганиш учун 1,2 млн сўмдан субсидия ажратилади, халқаро олимпиадалар иштирокчиларига харажатлари учун 12 млн сўмдан берилади, фортепиано, мақом ва бахшичиликка ўқийдиганларнинг контрактини давлат тўлаб беради.
Uzauto Motors компанияси 9 ой мобайнида давлат бюджетига 582,6 млрд сўм йиғимни тўламаган. Мазкур ҳолат бўйича депутат Расул Кушнербаев муносабат билдириб, камига кейинги йил ҳам шундай 3 фоизлик йиғимни тўламаслик имтиёзини сақлаб қолиши мумкинлигини маълум қилди. «Биз бундай имтиёз берилишига қаршимиз», — деди у.
Президент тадбиркорлик субъектларига берилаётган имтиёзларни табақалаштириш кераклигини таъкидлади. Йиғилишда ўрта бизнес тоифасига кириши мумкин бўлган корхонани аниқлаб, Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан мақсадли маблағлар ажратиш, маҳсулотини сертификатлаш, илм ва инновация харажатларини қисман қоплаб бериш каби чоралар орқали уларга кўмаклашиш муҳимлиги айтилди.
Президент фармони билан солиқ имтиёзлари ва преференциялари муддатлари узайтирилди, умумий овқатланиш соҳаси ва ижара берувчилар айланмадан олинадиган солиқдан озод қилинди, уларга бошқа енгилликлар ҳам берилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг