Президент қарори билан 2025 йилда халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича мақсадли кўрсаткичлар белгиланди. Уларга эришишни таъминлаш учун фавқулодда штаб тузилади.
Президент томонидан ўтказилган йиғилишда Ўзбекистонга 2025 йилнинг илк ойида 3 млрд доллар хорижий инвестиция келгани маълум қилинди. Февралда ҳам шунча сармоя жалб қилиш, 623 та лойиҳани ишга тушириш кўзда тутилган.
Президент Абу Дабида БААнинг етакчи компаниялари делегациялари билан учрашди. Томонлар инфратузилма, шаҳарсозлик, энергетика, транспорт, логистика соҳаларида ҳамкорликни муҳокама қилди. Нодир металларни ўзлаштириш, «қуруқ» портлар қуриш, таълим ва тиббиёт лойиҳалари бўйича келишувларга эришилди.
Қорақалпоғистонда 3 та асосий йўналиш — қишлоқ хўжалиги, саноат ва туризмни ривожлантириш бўйича лойиҳа офиси ташкил этилиб, таклифлар тайёрланади ва ҳокимларга етказилади. Президент кўп энергия талаб қилувчи йирик лойиҳаларни ушбу ҳудудда жойлаштириш кераклигини таъкидлади.
Президент ҳузурида хорижий инвестиция жалб қилиш соҳасидаги натижалар танқидий таҳлил қилинди. Давлат раҳбари ёндашувларни тубдан ўзгартириш, инвестицияларнинг нафақат ҳажмини, балки сифатини ҳам ошириш зарурлигини айтди. Ҳар бир доллар саноатни ривожлантириши, янги иш ўрни яратиши керак, деди у.
Президент ҳузурида Наманган вилоятини инвестицион ривожлантириш ва аҳоли фаровонлигини оширишга доир йиғилиш ўтказилди. Давлат раҳбари ҳокимнинг камбағаллик чегарасини 5,3 фоизга тушириш, мигрантларни ҳудуднинг ўзида иш билан таъминлаш, 1 млрд доллар экспорт қилиш режаларини маъқуллади.
Президентга тақдимотда айтилишича, Ўзбекистонга сўнгги етти йилда жами 78 млрд, жумладан, 2024 йил январь-сентябрь ойларида 23,7 млрд долларлик хориж инвестицияси кириб келган. Бу орқали 1800 турдаги янги маҳсулот ишлаб чиқарила бошлаган, 120 та йирик қувват ишга тушган.
Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида 2 млрд доллар эвазига амалга ошириладиган 9 та лойиҳа, жумладан, махсус саноат технопарки, озиқ овқат ва ўғит тайёрлаш корхоналари, ҚЭС, ГЭСлар, энергия сақлаш тизимларини қуриш ва ишга тушириш ишларига старт берди.
Президент БАА мудофаа вазири билан учрашувда иқтисодий ва инвестициявий лойиҳаларни илгари суриш, мудофаа соҳасида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш, стратегик тармоқларни ривожлантириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилиш масалаларини муҳокама қилди.
Ўзбекистон миллий инвестиция жамғармаси ташкил этилади. Жамғарманинг асосий вазифаси этиб жамғарма акцияларини етакчи хорижий фонд биржасида жойлаштириш ва жамғарма активларини хусусийлаштириш жараёнларида иштирок этиш учун халқаро институционал инвесторларни жалб қилиш белгиланди.
Дейлик, кўчмас мулкка инвестиция киритмоқчисиз. Тошкентда уй-жой нархлари ўсиши ҳисобга олинса, харажатингиз 5−7 йил ичида ўзини оқлаши керак. Бу қанчалик ҳақиқатга яқин? Денис Соколовнинг навбатдаги мақоласи — кўчмас мулкка инвестициядан даромад олиш ва ҳақиқий даромадни тўғри ҳисоблаш ҳақида.
Халқаро молия корпорацияси Япония ҳукумати билан ҳамкорликда Ўзбекистон ҳукуматига янги инвестиция қонунчилигини тайёрлашда ёрдам беради. Бунда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кўпроқ жалб қилиш ва иқтисодий ўсишни рағбатлантириш мақсад қилинган.
Шавкат Мирзиёев энергетика, нефть-газ ва банк соҳаларида фаолият олиб бораётган 8 нафар хорижий инвесторни «Дўстлик» ордени билан тақдирлади.
Шавкат Мирзиёев ва Ҳалима Яқуб ҳузурида икки томонлама ҳужжатларни қабул қилиш маросими бўлиб ўтди ва 7 та ҳамкорлик ҳужжати имзоланди. Саммит якунида президентлар Фахрий меҳмонлар хиёбонида арча экди.
Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси негизида ташкил этилган қўшма таълим маркази доирасида Сингапур тажрибаси жорий этилади. Музокараларда Ўзбекистон ва Сингапур президентлари томонидан шу ва бошқа мавзулар муҳокама қилинди.
Президент Ўзбекистонда жами 6 млрд долларлик маҳаллийлаштириш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича топшириқ берди. Бироқ унинг бажарилиш муддати белгиланмаган. Иқтисодчи Миркомил Холбоев сўнгги йилларда ўзини оқламаган маҳаллийлаштириш сиёсатини танқиб қилиб, уни саратонга ўхшатди.
Президент парламентга мурожаатида суд-ҳуқуқ соҳасидаги ўзгаришларга тўхталди: адвокатларни танлаш бўйича электрон тизим яратилади, вилоят судлари масъулияти ва ваколатлари оширилади, прокурорларнинг холислиги қонун билан мустаҳкамланади, айблов хулосалари эса фақат ҳимоя фикри билан қабул қилинади.
АҚШ элчиси Жонатан Хеник Ўзбекистондаги хорижий инвесторлар учун тўсиқлар ва имкониятларни санаб ўтди. «Очиғини айтаман, қонун устуворлиги, интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш ва коррупция билан боғлиқ муаммолар ҳали ҳам мавжуд, бироқ плюслар орасида ўқимишли мутахассислар ва катта бозор бор», — деди у.
Камида 1 млн доллар инвестиция киритган хорижликларга соддалаштирилган тартибда Ўзбекистон фуқаролигини олишга рухсат берилиши мумкин. Бундай имконият нафақат инвесторлар, балки таниқли олимлар, спортчилар, маданият ва санъат арбобларига ҳам тадбиқ этилади.
«Республика ҳудудларида инновацион ва инвестиция фаолиятини жадаллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Унда Илғор лойиҳалар ва инжиниринг маркази ва «Инвесторларга кўмак маркази» ташкил этилиши белгиланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг