Йил охиригача Yandex Uzbekistan Yandex Go хизматларини ривожлантириш ва янгиларини ишга тушириш учун 33 млн доллардан ортиқ маблағ сарфламоқчи, деди компания раҳбари. Саёҳатлар, овқат буюртма қилиш ва 16 та шаҳарга буюм ҳамда товарларни етказиш бўйича хизматлар қамровини ошириш режа қилинмоқда.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган чора-тадбирларни санаб ўтди: «Инвестициялар тўғрисида»ги қонун қабул қилинади, мамлакатда Халқаро тижорат суди иш бошлайди ва хорижий сармоядорларга ерларни ижарага бериш муддати икки баробар узайтирилади.
Хоразмда юк электромобиллари, аккумуляторлар учун никел сульфат, архитектура ойналари, шиша идишлар, қурилиш материаллари, лак-бўёқлар ва мато ишлаб чиқариш лойиҳаларини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Умумий қиймати 660 млн доллардан зиёд лойиҳалар Шавкат Мирзиёевга тақдим этилди.
«Ўзкимёсаноат» Ўзбекистон расмийларига қарши халқаро арбитраж ишини бошлаган Испаниянинг Maxam компаниясининг «асоссиз айбловлари»ни рад этди. Ўзбекистон томони инвесторни сармоя жалб этиш ва қўшма корхоналарни модернизация қилиш бўйича мажбуриятларни бажармаганликда айблади.
Ўтган 9 ой давомида асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми қарийб 190 трлн сўмни ташкил этди. Инвестицион фаоллик Сирдарё (127,6%), Самарқанд (122,5%) ва Қорақалпоғистонда (118,9%) қайд этилган бўлса, Бухоро (98,5%), Қашқадарё (96%) ва Тошкент шаҳрида (97,6%) нисбатан пасайиш кузатилди.
2022 йилда Тошкент шаҳрида умумий қиймати 3,8 млрд долларлик 738 та лойиҳани амалга ошириш режа қилинган. Шундан 500 та лойиҳа жорий йилнинг ўзидаёқ ишга тушиши, бунинг натижасида 27 мингта янги иш ўрни яратилиши кутилмоқда. Президент Тошкентнинг молиявий ва иқтисодий имкониятлар кенглигини, ҳар бир туманга қўшимча 100 млн доллар жалб қилиш мумкинлигини таъкидлади.
Президент Шавкат Мирзиёев 2017 йилдан бери мамлакатда ўзлаштирилган инвестициялар 83 млрд долларни ташкил этганлигини таъкидлади. Бу олдинги даврга нисбатан 2 баравар кўпроқ.
Иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг таъкидлашича, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишдаги асосий муаммолар — қулай инвестиция муҳитининг йўқлиги, хусусий мулк ҳуқуқларини тартибга солиш ва ҳимоя қилиш соҳасининг номукаммаллиги бўлиб турибди. Амалдаги инвестиция тенденцияларининг шундай давом этиши иқтисодий ўсиш суръатларига эришишни секинлаштириши мумкин.
Шавкат Мирзиёев инвестициялар ва ташқи савдо соҳасидаги бағишланган йиғилишда молия институтларидан олинган қарзларнинг ҳолати ва натижаларига эътибор қаратди. «Қарз олувчи тармоқ раҳбарлари қарорларда белгиланган масъулият ва жавобгарлигини сезаяптими, йўқми? Ман ўйлайманки, ҳали йўқ», — деди президент.
Осиё тараққиёт банки вице-президенти Шисинь Чен Осиё мамлакатларига пандемия сабабли юзага келган инқирозни енгишда ёрдам берадиган тўртта йўналишни таклиф қилди. Улар орасида соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя соҳалари ҳам бор.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг