Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди. Унинг фаолиятидан Ўзбекистонга етказилган зарар 12 млрд сўм (салкам 1 миллион доллар)га баҳоланмоқда.
Катта миқдордаги фирибгарлик содир этгани учун халқаро қидирувга берилган икки нафар эркак Абу-Дабидан Тошкентга экстрадиция қилинди.
Ноқонуний миграция, фирибгарлик каби жиноятларни содир этишда гумонланган шахс Никарагуадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Уни қўлга олиш АҚШ, Россия, Мексика, Туркия ва Панама давлатлари органлари ёрдамида амалга оширилди.
Интерпол томонидан диний экстремистик ташкилотларда иштирок этишда гумонланган эркак Мисрдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Бу ташкилот қидирувидаги шахсларни ушбу мамлакатдан Ўзбекистонга олиб келиш бўйича биринчиси бўлди.
Қизларни алдов йўли билан олиб бориб, уларни фоҳишаликка мажбурлашда айбланаётган аёл Куала-Лумпурдан Тошкентга олиб келинди.
Польша халқаро қидирувда бўлган ва 2022 йил мартида Интерполнинг Қизил хабарномаси асосида ҳибсга олинган шахсни Ўзбекистонга экстрадиция қилди. У йирик фирибгарликда айбланмоқда.
Интерпол томонидан фирибгарликда гумонланган эркак Швециядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Бу ташкилот қидирувидаги шахсларни ушбу мамлакатдан Ўзбекистонга олиб келиш бўйича биринчиси бўлди.
Интерпол одам савдосида гумонланиб, қидирувда бўлган аёлни БААдан Ўзбекистонга депортация қилди. Унинг аёлларни фоҳишаликка юбориш билан шуғуллангани айтилмоқда.
Ўта йирик миқдорда фирибгарлик содир этгани учун қидирувга берилган шахс Латвиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Хабарларга кўра, у ўзини АҚШ элчихонаси ходими сифатида таништириб, ҳужжатларни расмийлаштириш, хорижга чиқишга рухсат олишда ўз хизматларини таклиф қилиб келган.
Ўзбекистон ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — ИИВ Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимида ишлаб келган Шуҳратжон Собиров «Интерпол» Миллий марказий бюроси директори бўлди.
Молдова диний экстремистик фаолиятга алоқадорлиги учун Интерпол қидирувига берилган шахсни Ўзбекистонга топширди.
Одам савдоси жинояти бўйича гумонланаётган аёл Куала-Лумпурдан Тошкентга экстрадиция қилинди. Уни қўлга олиш Тошкент Интерпол ва Куала-Лумпур Миллий марказий бюроларининг ҳамкорлигида амалга оширилди.
Интерпол ходимлари оғир жиноятларни содир этган халқаро қидирувдаги икки кишини Польшадан Ўзбекистонга экстрадиция қилди. Улардан бири гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ жиноят қилган, бошқаси эса молиявий пирамида билан фуқароларни алдаган.
Одам савдоси учун Интерпол қидирувига берилган Ўзбекистон фуқароси Куала-Лумпурдан Тошкентга олиб келинди. У ўзгартирилган маълумотлар остида узоқ вақт давомида Малайзияда яшириниб юрган.
Интерпол қидирувидаги шахс Санкт-Петербургда қўлга олинди. Гумонланувчи икки баробар кўпроқ даромад олишни ваъда қилиб, фуқароларнинг пластик карталаридан ўз ҳисобига пул маблағлари ўтказган. Шундан сўнг, ваъдасини бажармасдан қочиб кетган. Ҳозирда унинг Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши кутилмоқда.
Тошкент аэропортида Интерполнинг Ўзбекистондаги бюроси ходимлари халқаро қидирувда бўлган фуқарони туркиялик ҳамкасбларига топширди. У муҳрларга қасддан зарар етказиш ва наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик учун қидирувда бўлган.
Ўта йирик ҳажмда ўғриликни содир этганликда гумонланиб, қидирувга берилган ўзбекистонлик фуқаро АҚШда ушланди. Америка томони уни мамлакатдан чиқариб юборди. АҚШ Иммиграция ва божхона назорати ходимлари гумондорни Тошкент аэропортида Ўзбекистон томонига топширди.
Интерпол бюроси Қирғизистонда расмий ҳужжатларни қалбакилаштириш ва контрабандага шериклик айблови билан қидирувда бўлган шахсни Ўзбекистонда ушлади. Бош прокуратура экстрадиция қилиш масаласини кўряпти.
Ўзбекистонда одам савдоси жиноятини содир этганликда гумон қилинган ва қидирувда бўлган эркак Интерпол томонидан АҚШда қўлга олинди.
Интерпол томонидан халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси БААда қўлга олинди. Мазкур шахс ЖКнинг терроризм, қўпорувчилик, жиноий уюшма ташкил этиш ва оммавий тартибсизликлар моддаларидаги оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этилганлиги учун 2006 йилдан бери қидирувда бўлган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг