Июль ойи якунига кўра, Ўзбекистонда 0,2 фоизлик дефляция қайд этилди ва йиллик инфляция 9 фоиздан пастга тушди, бу 2016 йил августидан бери энг паст кўрсаткич ҳисобланади. Охирги ойда гуруч ва гўшт қимматлади, ун, тухум, сариёғ, сут ва шакар арзонлади. Бензин нархи кўтарилишда давом этмоқда.
Март ойида инфляция даражаси 1,01%ни ташкил этди, бу 2022 йилнинг шу ойидагидан паст, лекин 2021 йилдагидан кўп. Сут нархининг ошиши давом этди, шакар 4,7%га, гуруч 4,6%га қимматлади. Мева-сабзавотлардан қовоқ, помидор ва карам энг қимматлаган маҳсулот бўлди. Тошкентда палов нархи 4,5%га ошди.
Ўзбекистон фискал мувозанатни таъминлаш учун бюджет тақчиллигини камайтиришга эътибор қаратиши керак, деб ҳисоблайди молия вазири. «Барча харажатларни қисқартириш талаб этилса ҳам, бизнинг сиёсат инфляцияга қарши курашиш билан мувофиқ бўлиши керак. Бу фаровонликка хизмат қилади», — деди у.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги республика бўйича болалар орасида ўткир респиратор вирусли инфекцияларнинг даврий кўтарилиши кузатилаётгани сабабли шифохоналарда қўшимча равишда 5964 та ўрин-жой ташкил этилганини маълум қилди. Аввалроқ, 10 кун ичида пойтахтнинг ўзида «Тез ёрдам»га бермор болалар бўйича 13 мингдан ортиқ чақириқ келиб тушгани айтилганди.
Ўзбекистонда 33 кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар 5730 тага етди. Янги ҳолатларнинг 23 таси Россия, БАА ва Қозоғистондан келиб, карантинга олинганлар орасида қайд этилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг