Ҳукумат қарори билан Ўзбекистонда ипотека субсидияларини олиш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Аризаларни кўриб чиқиш жараёни 14 иш кунидан 5 иш кунигача қисқартирилади. Фоиз тўловларининг компенсацияланган қисми ошади, субсидия беришнинг ижтимоий мезонлари ҳам ўзгаради.
Январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда ипотека кредитлари ҳажми 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 4,1%га — 11,7 трлн сўмга, олувчилар сони эса қарийб 20%га камайди. Шунингдек, ажратилаётган ипотекаларнинг ўртача миқдори 19,9%га — 274 млн сўмга, банкларнинг фоиз ставкалари эса 23,8%дан 25%га ошди.
Ўзбекистонда биринчи ярим йил якунларига кўра, ўртача ойлик ипотека тўловлари 16 фоизга ошиб, 2,99 млн сўмни ташкил этди. Қарзнинг ўртача миқдори ошди, аммо кредитлар қисқароқ муддатга берила бошлади. Ипотека кредитларининг 22 фоизи норасмий даромадга эга шахслар томонидан олинган.
Ўзбекистонда биринчи яримйилликда автокредитлар бериш ҳажми икки баробардан кўпроққа — 18,5 трлн сўмдан 8,9 трлн сўмга, шунингдек, унинг кредитлаш умумий ҳажмидаги улуши 40,2% дан 19,7% га қисқарди. Бунинг фонида микроқарз ва микрокредит бериш 1,5 баробар ошди. Ипотека кредитлаш секинлаша бошлади.
Биринчи ярим йилликда Ўзбекистонда ипотека кредитлари ҳажми қарийб 2 фоизга — 6,88 трлн сўмга, олувчилар сони эса 17,3 фоизга қисқарди. Шу билан бирга, ажратилган ипотека кредитларининг ўртача миқдори ва банк фоиз ставкалари ҳам ошди.
Ўзбекистонда бирламчи уй-жой учун халқаро амалиётга мувофиқ ипотека мавжуд эмас. Кредит фақат объект фойдаланишга топширилгандан кейингина ажратилади. Realting.uz кўчмас мулк платформасининг шарҳида иккиламчи уй-жой учун банклар қандай шартларда ипотека кредитларини таклиф қилиши ҳақида сўз боради.
Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси банкларга иккиламчи уй-жой сотиб олиш бўйича кредитлар бериш учун имтиёзли ресурслар ажратиш тўхтатилмаганини маълум қилди.
1 майдан бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишда ипотека предметини суғурта хавфларидан суғурта қилиш талаби бекор қилинди.
Ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастури доирасида ҳудудларда 100 мингта квартирадан иборат бўлган кўп қаватли уй-жойлар қурилади. Уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга 120 млн сўмгача ипотека кредити берилади.
Тошкентда турар жой нархи йилига 20 фоизга ошмоқда. Аксарият харидорларнинг фикрича, пойтахт кўчмас мулк бозорида пуфак ҳосил бўлган ва у ёрилиш арафасида. Ўзи пуфак қандай ҳосил бўлади? У ҳақиқатан ҳам борми? Уй сотиб олишда нималарга эътибор бериш керак? Таҳлилчи Денис Соколов мақоласи шу ҳақда.
Тошкентда янги квартиралар нархи 1 кв. метрга 25 млн сўмга етди ва кадастри йўқ уйга ипотека берилмайди, — деди Шавкат Мирзиёев. Президент Ипотекани қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш ва аҳолининг уй-жой қурилишида улушдор сифатида иштирокини тартибга солиш бўйича топшириқ берди.
Тошкент шаҳрида «пуфак индекси» уй-жой нархлари пуфак хавфи чегарасига яқинлашиб бораётганини кўрсатмоқда, дейилади МҲТИ ҳисоботида. Пойтахтда ўртача таъмирланган 2 хонали квартира сотиб олиш учун керак бўладиган вақт 10 йилгача етган (ўртача иш ҳақига нисбатан).
Ўзбекистонда уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган кам таъминланган оилаларга ипотека кредитлари учун давлат субсидиялари бериш яна бошланди.
Тошкентнинг Яшнобод туманида ипотека маркази очилди. У пойтахтда қурилаётган уйлар, унга хизмат кўрсатадиган банклар, ипотека кредитлари шартлари ҳақида маълумотлар беради. Қайд этилишича, 2022 йилда ипотека кредитлари учун бюджетдан 13 трлн сўм ажратилиши кўзда тутилган.
Президент ипотека кредитларини ажратишда бюрократияни камайтириш бўйича топшириқлар берди. 1 сентябрга қадар аҳолига ҳар томонлама хизмат кўрсатадиган ипотека марказларини ташкил этиш топширилди.
Марказий банк 2021 йилнинг биринчи ярмида ипотека бозоридаги вазият юзасидан изоҳ берди. Унга кўра, охирги йилда ипотека кредитлари бўйича қолдиқлар 25,2 фоизга — 30,8 трлн сўмга қадар ошди, муаммоли ипотека кредитлари қолдиқлари ҳам 4 баробардан кўпроққа ўсиб, 480 млрд сўмга етди. Ҳар олтинчи квартира ипотека асосида сотиб олинмоқда. Иккиламчи бозорда ипотека кредитлари кескин кўпайди.
Ўзбекистонда ипотека кредитини ажратишнинг соддалаштирилган тизими жорий этилади. Бу борадаги тажриба Андижоннинг учта туманида амалга оширилмоқда.
Президент фармонига биноан 2021 йил 1 январдан бошлаб ёш оилаларнинг ипотека кредитларини тўлашга йўналтирилган маблағлари даромад солиғидан озод қилинмайди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг