Бош режалар йўқлиги сабабли Ўзбекистонда айрим шаҳар ва қишлоқлар фақат энига кенгаймоқда. Бу инфратузилма харажатлари ошишига, қишлоқ хўжалиги ерлари камайишига олиб келмоқда, деди президент. У урбанизация жараёнларини тартибга солиш бўйича концепция ва қонун ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.
Ўзбекистон медиа майдони яна жўшди. Яна минбарлардан айбдорларни жазолашга чақирувчи ғазабнок овозлар янграйди. Аммо тез орада ҳаммаси — янги инқирозгача унутилади. Хоразмлик амалдорларнинг қизларни зўрлагани носоз тизимнинг ёрқин намунасидир, деб ёзади «Газета.uz» колумнисти Юрий Саруханян.
«Юксалиш» ҳаракати «Мамлакатни узоқ муддат бошқарган лидер-реформаторлар» сарлавҳаси остида инфографика эълон қилди. Айрим сиёсатчиларнинг мазкур рўйхатга киритилиши саволларни туғдиряпти, деб ёзмоқда колумнист Комил Жалилов.
Давлат органларининг 18 турдаги маълумотномаларни сўраши бекор қилиниши ҳар йили қарийб 15 млн долларни тежайди ва 12 млндан ортиқ фуқарони бюрократиядан халос қилади, деди адлия вазири Русланбек Давлетов Гаагадаги форумда. У Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг «муваффақият учбурчаги» ҳақида гапирди.
Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ислоҳотлар буйруқ билан мувафақиятли амалга оширилиши мушкуллиги ва туб ўзгаришлар аҳоли уларни чуқур ва тўла англашига боғлиқлигини таъкидлади. «Тараққиётни таъминловчи тизимли механизмлар ичида энг муҳими — ҳокимиятнинг уч тармоғи ўртасида бир-бирини тийиб туриш тизимини такомиллаштиришдан иборат», — деди у. Сенатор шунингдек, давлат ҳокимиятининг аҳоли олдида жавобгарлигини таъминлаш зарурлигини қайд этди.
Молия вазирлиги буғдой ишлаб чиқаришдаги ислоҳотлар, яъни буғдой нархини эркинлаштириш ортидан ун ва нон нархларининг сезиларли ўзгаришини кутмаяпти. Молия вазирлиги департамент директори Тўлқин Мирзаевнинг таъкидлашича, бугунги кунда буғдой ва ун бозорининг 70−80 фоизи бозор нархларида шаклланмоқда. Қолаверса, давлат ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқмоқда.
Беҳзод Ҳошимовнинг ёзишича, иқтисодий қолоқлик ва имкониятлар тенгсизлиги келажакда Ўзбекистон тинчлиги учун хавф туғдириши мумкин. «Бизнинг иқтисодий даражамизда биздек тинч мамлакатлар деярли йўқ, бизнинг даромадларимиз анча „хавфли“ чегарада», — дейди у.
Нима учун яхши ғоялар, тўғри сиёсат ва иқтисодий ўсиш доимо бирга юради? Эркинлик бўлмаган, нотўғри қарорлар қабул қилинадиган ва суст иқтисодий ўсиш шароитида тараққиётга эришиб бўладими? Иқтисодчи Беҳзод Хошимов биринчи қарашда аҳамиятсиз ҳисобланган нотўғри қарорлар қандай қилиб жамиятни «ғоялар тузоғига» тушириб қўйиши мумкинлиги ҳақида мулоҳаза қилади.
Алишер Усмонов фикрига кўра, Ўзбекистонда совет иттифоқидан сўнг бўлган турғунликдан кейин энди ҳақиқий иқтисодий ислоҳотлар бошланди. «Ушбу ислоҳотларнинг ташаббускори, биринчи навбатда, ўз аҳолисининг фаровонлигини ошириш, шунингдек, Марказий Осиё мамлакатлари қўшничиликни мустаҳкамлаш бўйича бошқарувни олган давлат раҳбари ҳисобланади», — деди у Шавкат Мирзиёев ҳақида.
Шавкат Мирзиёев маҳалла раисларини ёшлар орасидан сайлашни таклиф этди. Бундан ташқари, президент Наманган шаҳри тўртта сектор раҳбарининг тақдири мажлисдан сўнг, маҳаллаларни айланиш вақтида ҳал бўлишини айтди. «Мошинага ўтириб, ўзим хоҳлаган маҳаллага бораман. Шунга қараб шаҳарнинг 4 та сектор раҳбари масаласи ҳал бўлади», — деди давлат раҳбари.
Бугунги кунда давлат ҳар қачонгидан ҳам мустақил экспертиза ва диагностикага муҳтож. Бу вақтни, пулни тежашга, стратегик ва тактик хатоларни минималлаштиришга ёрдам беради. Ривожланган мамлакатларда бундай эксперт таҳлиллари think tanks ёки «ақл марказлари» томонидан тақдим этилади. Ўзбекистонда уларнинг ривожланишига нима тўсқинлик қилаётганлигини ТДПУ ректори Алишер Умаров, ТДПУ кафедра мудири Валерий Хан ва Маданият вазирлиги бош мутахассиси Гуласалхон Саидмавлонова муҳокама қилишди.
Президент Шавкат Мирзиёев маслаҳатчи Сума Чакрабарти иштирокида узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган ислоҳотлар дастури йўналишларини кўриб чиқди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг