ҲАМАС асирлар алмашинуви бўйича келишувларнинг олтинчи босқичи доирасида Қизил Хоч ходимларига гаровга олинган уч нафар исроилликни топширди. Ўз навбатида, Исроил 369 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилиши кутилмоқда.
ҲАМАС гаровга олинган яна 3 нафар исроилликни режа бўйича озод қилишини маълум қилди, бу эса ўт очишни тўхтатиш бўйича низони ҳал қилишга йўл очади. Аввалроқ Трамп ва Нетаньяҳу агар гуруҳ 15 февралгача гаровга олинганларни қайтармаса, Ғазода жанглар қайта бошланишини билдирганди.
Биньямин Нетаньяҳу агар ҲАМАС 15 февралгача гаровга олинган исроилликларни қайтармаса, Ғазода жанговар ҳаракатларни қайта бошлашни ваъда қилди. Аввалроқ ҲАМАС шартлар бузилганини айтиб, озод қилишни тўхтатганди. Трамп эса гуруҳга шанбагача муҳлат берган.
ҲАМАС Исроилни сулҳни бузганликда айблади ва гаровга олинган исроилликларни озод қилишни номаълум муддатга қолдиришини маълум қилди. АҚШ президенти Дональд Трамп гуруҳдан шанба куни тушгача барча гаровга олинганларни қайтаришни талаб қилди, акс ҳолда, унинг сўзларига кўра, «жаҳаннам бошланади».
Гаровга олинганларни алмашишнинг бешинчи раунди доирасида ҲАМАС Қизил Хочга уч кишини топширди. Исроил эса 183 нафар фаластинлик маҳбусни озодликка чиқарди.
Исроил мудофаа вазири Исраэль Кац Трампнинг АҚШ бу ҳудудни «ўз назоратига олиши» ҳақидаги сўзларидан сўнг Ғазо сектори аҳолисига «ихтиёрий равишда анклавни тарк этиш» имконини берадиган режа тайёрлашни буюрди. Трампнинг баёноти араб давлатлари томонидан қораланди.
Исроил БМТнинг Инсон ҳуқуқлари кенгашидан чиқишини эълон қилди. Мамлакат ТИВ раҳбари ташкилот «Яқин Шарқдаги ягона демократия — Исроилни қоралашини» таъкидлади. Аввалроқ Трамп АҚШнинг кенгаш билан алоқалари тўхтатилганини маълум қилганди.
АҚШ Ғазо секторини эгаллайди ва фаластинликлар бошқа жойга кўчирилгандан сўнг уни иқтисодий жиҳатдан ривожлантиради, деди Трамп Исроил бош вазири Нетаньяҳу билан учрашуви доирасида. Президент Ғазога АҚШ қўшинлари юборилишини истисно қилмади.
ҲАМАС Исроил билан ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги битим доирасида гаровдаги уч исроилликни ва беш нафар таиландлик фуқарони озод қилди. Бунга жавобан Исроил 110 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилиши керак.
Исроил ҲАМАС билан келишув доирасида 90 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилди. ҲАМАС эса исроиллик уч аёлни топширди. Келишувнинг биринчи босқичида ҲАМАС 97 нафар исроилликнинг 33 нафарини, Исроил мингдан ортиқ фаластинлик маҳбусни озод қилмоқчи.
Исроил ҳукумати Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилиш тўғрисидаги битимни маъқуллади. Бунда 24 нафар вазир ёқлаб, 8 нафари эса қарши овоз берди. Эртадан гаровга олинганларни озод қилиш бошланиши кутиляпти.
Исроил бош вазири офиси Исроил ва ҲАМАСнинг музокара гуруҳлари келишув имзолаганини расман тасдиқлади. Энди уни Исроил ҳукумати тасдиқлаши керак. Битимнинг кучга кириши 19 январдан 20 январга қолдирилади.
Исроил ва ҲАМАСнинг ўт очишни тўхтатиш ва фаластинлик маҳбуслар эвазига исроиллик гаровга олинганларни озод қилишга бағишланган келишуви уч босқичда амалга оширилиши кутилмоқда. 19 январдан ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилади.
Исроил ва ҲАМАС ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги битимни имзолади. Бу Яқин Шарқни остин-устун қилган 15 ойлик урушнинг эҳтимолий якунига йўл очиши мумкин. Томонлар маҳбусларни тез орада озод қилиши кутилмоқда.
Исроил ва ҲАМАС ўртасида Ғазо секторида сулҳ тузиш ва исроиллик гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокаралар «якуний босқичда», деди келишувга воситачилик қилаётган Қатар ТИВ.
Қатар бир йилдан ортиқ давом этаётган музокаралардан сўнг Исроил ва ҲАМАСга Ғазо сектори бўйича сулҳ битими лойиҳасини тақдим этди, деб ёзмоқда Reuters. Қатар томонларга ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилиш тўғрисидаги битим матнини етказган.
БАА Исроил ва АҚШ билан Исроил қўшинлари олиб чиқиб кетилгандан кейин Ғазо секторининг келажаги бўйича ёпиқ музокаралар олиб бормоқда, деб ёзди Reuters. Абу Даби Фаластин маъмуриятини ислоҳ қилиш, ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтириш тарафдори.
ҲАМАС ўз қўшинларини Ғазо ҳудудидан олиб чиқиб кетиш ва ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги битимни имзолаш эвазига 34 нафар исроилликни озод қилишга розилигини билдирди. ОАВ маълумотларига кўра, ўтган ҳафта Қатарда томонлар келишув бўйича музокараларни қайта тиклаган.
Human Rights Watch ташкилотининг таъкидлашича, Исроилнинг Ғазо аҳолисини сувдан маҳрум этиши геноцид ва қирғин актларига тенг келади. Ҳисоботда Ғазодаги фаластинликларнинг сув билан таъминлангани яшаб қолиш учун зарур бўлган 15 литрлик чегарадан анча паст экани айтилади. Исроил айбловларни рад этди.
Башар Асад режими қулагандан сўнг Исроил армияси бутун Сурия бўйлаб бир неча юзлаб зарбалар бериб, «стратегик қурол захираларининг катта қисми» йўқ қилинганини эълон қилди. 50 йил ичида биринчи марта Исроил Голан тепаликлари яқинидаги ва ундан ташқаридаги буфер зонасида ҳам қўшинларини жойлаштирди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг