Исроил Эроннинг оммавий ракета ҳужумларига «муҳим жавоб зарбаси»ни тайёрламоқда. Эҳтимолий нишонлар Эроннинг нефть ва ядровий объектлари бўлиши мумкин, деб ёзмоқда Ғарб ОАВ.
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Тел-Авивдан Самарқанд ва Тошкентга учиши режалаштирилган рейси Эроннинг Исроил ҳудудини ўққа тутгани сабаб кечиктирилди. Тахминан икки соатлик кечикишдан сўнг самолёт Ўзбекистонга етиб келди.
Сешанба куни кечқурун Эрон Исроилга 181 та баллистик ракета учирди. 3 киши яралангани хабар қилинган. Ўзбекистон элчихонаси ватандошларни ракета отишмалари вақтида бомба бошпаналарига кириш ва ҳар доим ўзлари билан ҳужжатларини олиб юришга чақирди.
Бир қатор оммавий ахборот воситалари Исроил Ливан жанубида ҳарбий операция бошлаганини маълум қилди. Исроилнинг ўзи эса бу «Ҳизбуллоҳ» инфратузилмасига қаратилган чекланган операция эканини таъкидламоқда. Reuters Ливандаги қочқинлар лагерига зарба берилганини ёзди.
Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» раҳбари Ҳасан Насруллоҳ Исроил кучлари ҳужуми оқибатида вафот этди. Хабарни ҳаракатнинг ўзи ҳам тасдиқлади. «Ҳизбуллоҳ» ўз баёнотида Исроилга қарши курашни давом эттириши маълум қилган.
Исроил АҚШ, Европа Иттифоқи ва Яқин Шарқда масштаблироқ урушнинг олдини олишга уринаётган бошқа иттифоқчиларнинг «Ҳизбуллоҳ» билан уч ҳафталик сулҳ таклифини рад этди.
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мамлакатнинг шимолий ҳудудларида юзага келаётган мураккаб вазият сабабли фуқароларга қатор тавсиялар берди. Элчихона хавфсизлик чораларини кўришга ва ракета отишмалари пайтида бошпаналарни тарк этмасликка чақирди, расмий хабарларини кузатиб бориш сўралди.
Самарқандда муқаддам судланган 2 шахс 3 нафар фуқарони 52,7 минг долларга Исроилга ишга юборишни ваъда қилгани аниқланди. Прокуратура департаменти уларга нисбатан фирибгарлик бўйича жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
Исроил армияси Ливан жанубида «Ҳизбуллоҳ» билан алоқаси борлиги айтилаётган юзлаб нишонларга ҳаво ҳужумлари уюштирди. Ливан расмийларига кўра, бунинг оқибатида 250 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, 1000 дан ортиқ киши жароҳатланди.
Исроил армияси Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» объектларига энг йирик ҳаво ҳужумларидан бирини амалга оширди. БМТ Хавфсизлик кенгаши вазиятни муҳокама қилиш учун шошилинч йиғилиш ўтказади.
Ливанда пейжерларнинг бир вақтда портлатилиши Исроил разведкаси томонидан амалга оширилган «мураккаб ва узоқ» операция эди, деб ёзди NYT. «Ҳизбуллоҳ» раҳбари телефондан фойдаланмасликка чақирганидан сўнг Исроил гуруҳ асосий мижозига айланган пейжер ишлаб чиқариш компаниясини яратган.
Ўзбекистон 124 та давлат қаторида БМТ Бош ассамблеясининг Исроилдан ўз кучларини Фаластин ҳудудларидан олиб чиқиб кетишни талаб қилувчи резолюциясини қўллаб-қувватлади.
Ливанда «Ҳизбуллоҳ» фойдаланадиган портатив рацияларни портлатиш бошланди. Камида 14 киши ҳалок бўлди, 450 дан ортиқ киши жароҳатланди. Бир кун олдин бутун мамлакат бўйлаб гуруҳ аъзоларининг пейжерлари бир вақтнинг ўзида портлаганди.
17 сентябрь куни бутун Ливанда бир вақтнинг ўзида «Ҳизбуллоҳ» аъзолари фойдаланган пейжерлар портлади. Камида тўққиз киши ҳалок бўлди, уч мингга яқин киши яраланди. Гуруҳ содир бўлган воқеаларда Исроилни айблади.
АҚШ ҳукумати ҲАМАС етакчиси Яҳё Синвар ва гуруҳнинг қатор раҳбарларига 2023 йил 7 октябрь куни Исроилга қилинган ҳужум муносабати билан расман жиноий айбловларни эълон қилди.
Исроил ва ҲАМАС гуманитар ташкилотлар болаларни полиомиелитга қарши эмлашлари учун Ғазодаги жанговар ҳаракатларда уч кунлик танаффусга келишди. Аввалроқ ЖССТ анклавда 25 йил ичида биринчи касалланиш ҳолатини тасдиқлаган эди.
Гидеон Лустиг Исроилнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси бўлди. У бунгача Исроил Ташқи ишлар вазирлигида фаолият юритган.
Исроил Теҳронда ҲАМАС етакчиси Исмоил Ҳания ўлдирилгани ортидан яқин кунларда Эрон ва унинг иттифоқчилари ҳужумини кутмоқда. Исроил шаҳарларида бомбапаноҳлар тайёрланмоқда, шифокорлар қон захираламоқда. Бироқ Эрон минтақада эскалация хавфи туфайли ҳужумни қайта кўриб чиққан бўлиши мумкин.
Июль ойи охирида Теҳронда ўлдирилган Исмоил Ҳаниянинг ўрнига Яҳё Синвар ҲАМАС сиёсий бюросининг янги раҳбари бўлади. Исроил ҳукумати уни ҲАМАСнинг 7 октябрдаги ҳужумларига бошчилик қилганлардан деб билади.
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мамлакатдаги вазият туфайли фуқароларга бир қатор тавсиялар берди. Элчихона Исроилнинг айрим ҳудудларига бормаслик, расмий хабарларни кузатиб бориш, оммавий йиғилиш ва жамоат жойларига ташриф буюрмасликни сўради.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг