«иссиқ» тегли мақолалар


13 ойлик ҳарорат рекордлари бузилди — Copernicus
8 август 2024, 22:14

13 ойлик ҳарорат рекордлари бузилди — Copernicus

Ортда қолган ой тарихдаги иккинчи энг иссиқ июль бўлди ва кетма-кет 13 ой давомида қайд этилган ҳарорат рекордларини бузди. Бироқ, иқлимшуносларнинг огоҳлантиришича, глобал исиш давом этмоқда.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида иссиқ кучаяди
5 август 2024, 17:56

Ҳафтанинг иккинчи ярмида иссиқ кучаяди

Ўзбекистонда ҳафта бошида ўртача иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. 8−9 августда иссиқ кучаяди ва аксарият ҳудудларда ҳаво +40…+44 даражагача исийди. Айрим кунларда тоғолди ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ҳам мумкин.

Жазирамадан қандай сақланиш мумкин? Офтоб ва иссиқ уришининг сабаблари, белгилари ва биринчи ёрдам
28 июль 2024, 16:17

Жазирамадан қандай сақланиш мумкин? Офтоб ва иссиқ уришининг сабаблари, белгилари ва биринчи ёрдам

Сўнгги кунларда Ўзбекистонда жазирама об-ҳаво кузатилмоқда. Кўчада узоқ вақт юриш офтоб ва иссиқ уришига олиб келиши мумкин. «Газета.uz» умумий амалиёт шифокори Жавоҳир Холмуҳамедов билан бу ҳолатлар ўртасидаги фарқ, уларнинг олдини олиш ва зарурат бўлса, биринчи ёрдам кўрсатиш ҳақида суҳбатлашди.

Сўнгги 12 ой тарихдаги энг иссиқлари бўлди
6 июнь 2024, 19:56

Сўнгги 12 ой тарихдаги энг иссиқлари бўлди

Охирги 12 ой ичида глобал ҳарорат кузатувлар тарихидаги энг юқориси бўлди. БМТ бош котиби Антониу Гутерриш мамлакатларни шошилинч чоралар кўришга чақирди. «Иқлим жаҳаннамига олиб борадиган йўлдан чиқишимиз керак», — деди у.

Иқлим инқирози сабаб 2023 йилда бир ойлик аномал иссиқлик кузатилди — тадқиқот
30 май 2024, 23:30

Иқлим инқирози сабаб 2023 йилда бир ойлик аномал иссиқлик кузатилди — тадқиқот

Дунё аҳолисининг деярли 80 фоизи 2023 йилда камида 31 кун давомида аномал иссиқликни бошдан кечирди. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, антропоген омиллар таъсирида юзага келган иқлим инқирози бўлмаганда, бу кунлар анча кам бўлар эди.

2023 йилнинг ёзи сўнгги 2000 йилдаги энг иссиғи бўлди — тадқиқот
16 май 2024, 22:49

2023 йилнинг ёзи сўнгги 2000 йилдаги энг иссиғи бўлди — тадқиқот

Шимолий яримшарда ўтган йилнинг ёзи нафақат замонавий об-ҳаво кузатувлари бошланганидан бери, балки сўнгги 2000 йилдаги энг иссиғи бўлди, бу дарахтларнинг йиллик ҳалқаларини ўрганиш орқали аниқланди.

Ўзбекистонда ҳарорат 20 июндан пасая бошлайди
16 июнь 2023, 17:13

Ўзбекистонда ҳарорат 20 июндан пасая бошлайди

Ўзгидромет узоқ давом этган юқори ҳарорат Кавказдан нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келиши сабабли пасайишини билдирди. 20 июндан республиканинг барча ҳудудлари бўйича ҳарорат 4−6 даражага пасаяди, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, тошқинлар юз бериши мумкин.

«Июнь ойида ҳароратнинг юқори бўлиши истисно эмас» — Ўзгидромет
16 июнь 2023, 12:38

«Июнь ойида ҳароратнинг юқори бўлиши истисно эмас» — Ўзгидромет

Ўзгидромет ёз ноодатий иссиқ билан бошланганига изоҳ берди. Охирги марта бундай иссиқ 2021 йилда июнь ойининг биринчи ярмида кузатилган ва у барча кузатувлар давомидаги энг иссиқ ҳаво бўлиб, ҳарорат +46 даражага етган. Жорий июнь бундай қийматларга «ета олмади».

Автомобилни жазирамадан сақлаш учун нималар қилиш керак?
7 июнь 2023, 15:30

Автомобилни жазирамадан сақлаш учун нималар қилиш керак?

Жазирама кунларда тўғридан-тўғри қуёш нури остида бўлган автомобилда ҳарорат 100 даражагача кўтарилиши мумкин. Бу машина жиҳозлари хиралашиши, ёрилиши ва бузилишига олиб келади. Мутахассислар жазирамадан уларни қандай сақлаш борасидаги кўрсатма ва тавсиялар билан бўлишди.

Ўзбекистонда 5−8 июнь кунлари ҳарорат +42 даражагача кўтарилади
2 июнь 2023, 11:26

Ўзбекистонда 5−8 июнь кунлари ҳарорат +42 даражагача кўтарилади

Ўзгидромет 5−8 июнь кунлари Ўзбекистонга Эрондан иссиқ ҳаво кириб келиши ҳисобига ҳаво ҳарорати +42 даражагача кўтарилишидан огоҳлантирди. Жойларда шамол тезлиги сониясига 15−20 метргача кучайиши ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Дам олиш кунлари жуда иссиқ бўлади
1 июль 2022, 11:38

Дам олиш кунлари жуда иссиқ бўлади

Жума куни ҳаво бироз салқинлашганига қарамасдан, дам олиш кунлари ҳарорат +35…+45 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. Фарғонанинг тоғли ҳудудларида эса музли сел келиш хавфи мавжуд. Ўзгидромет кейинги ҳафта бошида мамлакатга Волга бўйидан салқин ҳаво массалари кириб келишини маълум қилди.

Ҳафта охиригача ёғингарчилик кутилмайди, кунлар исий бошлайди
30 май 2022, 11:31

Ҳафта охиригача ёғингарчилик кутилмайди, кунлар исий бошлайди

Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат аста-секин кўтарилиб, +35…+37 даражагача исийди. Фақат тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Айрим жойларда шамол тезлиги 15−20 м/с гача кучайиб, чанг-тўзон кўтарилиши кутилмоқда.

Май ойи жуда иссиқ об-ҳаво билан бошланиши кутилмоқда
29 апрель 2022, 13:12

Май ойи жуда иссиқ об-ҳаво билан бошланиши кутилмоқда

Апрель ойи охирларида ҳаво ҳарорати ўзгарувчан бўлади. Ўзгидромет хабарига кўра, Ўзбекистонда май ойи Эрондан келадиган иссиқ ҳаво оқими ҳисобига жуда иссиқ об-ҳаво билан бошланади. Ҳарорат жанубда +39 даражагача кўтарилади. 3−4 майга келиб эса ҳаво бироз салқинлашади ва қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Ҳафтанинг иккинчи ярмидан кунлар +35 даражагача исийди
11 апрель 2022, 11:59

Ҳафтанинг иккинчи ярмидан кунлар +35 даражагача исийди

Туркманистон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши ҳисобига ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳарорат +30…+35 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.

Ҳафта давомида қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда
28 март 2022, 11:50

Ҳафта давомида қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Март ойи охиригача республиканинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат сешанба куни баъзи ҳудудларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат жанубда +25 даражагача кўтарилади.

Дам олиш кунлари об-ҳаво иссиқ бўлади
25 февраль 2022, 13:16

Дам олиш кунлари об-ҳаво иссиқ бўлади

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда қиш фаслига ҳос бўлмаган жуда илиқ ҳарорат бўлиши кутилмоқда. Бу Эрон ҳудудларидан кириб келадиган ҳаво ҳисобига юз беради. Ҳарорат кундуз кунлари +23…+25 даражагача кўтарилади. Февралнинг сўнгги кунида эса Фарғона водийсидан бошқа барча ҳудудда ёмғир ёғади.

Жазирама иссиқдан қандай сақланиш мумкин?
4 июль 2021, 15:44

Жазирама иссиқдан қандай сақланиш мумкин?

ССВ қуёш урганда биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича тавсиялар берди. Иссиқдан сақланиш учун ҳавони яхши ўтказиб, қуёш нурини қайтарадиган, танага ёпишмайдиган кийимларни кийиш кераклиги айтилди. ФВВ энг иссиқ вақт — 12:00 дан 16:00 гача кўчага чиқмасликни тавсия қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг