Халқ депутатлари Тошкент шаҳри кенгаши томонидан аҳоли ва юридик шахслар учун иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти хизматлари тарифларининг 15 фоизга оширилиши маъқулланди.
21 июль, якшанба куни 1940 йилдан бери бошланган кузатувлар тарихидаги рекорд даражадаги иссиқ кун бўлди. Европа иқлим хизмати маълумотларига кўра, ўша куни сайёрада ўртача ҳарорат Целсий бўйича 17,09 даражага етган.
Ўтган февраль ойи бутун дунё бўйлаб кузатувлар тарихидаги рекорд даражада иссиқ февраль бўлди. Бу, шунингдек, ҳаво ҳарорати бўйича кетма-кет рекорд қўйилаётган тўққизинчи ой ҳисобланади. Сайёранинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати ўртача кўрсаткичдан 3,3 даражага юқори бўлган.
Қонун билан электр, иссиқлик, газ ёки водопроводдан тижорат мақсадларида ноқонуний фойдаланиш ўғирлик деб белгиланди. МЖтК ва ЖКга киритилган ўзгартишларга кўра, энди ушбу жиноятни содир этганлар 6 млн сўмгача жаримага тортилиши ёки 5 йилга қамалиши мумкин.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг