«Ҳудудгазтаъминот» иссиқхоналарга газ етказиб беришга вақтинчалик чекловлар киритмоқда. Чекловлар ҳаво ҳарорати кескин пасайган вақтда қўлланилиб, қувурларда газ босими барқарорлашганда бекор қилинади.
Энергетика вазирлиги иссиқхона хўжаликларига газ етказиб беришда чекловлар мавжудлигини рад этди. «Иссиқхона эгалари белгиланган тўловларни амалга оширган ҳолда табиий газдан фойдаланиш имкониятига эга», — дейилади хабарда.
Самарқанд вилоятида табиий газдан ноқонуний фойдаланган икки иссиқхона аниқланди. Улардан бири 688,9 млн сўмлик, иккинчиси эса 329,6 млн сўмлик табиий газни қонунга хилоф равишда ишлатган.
Шавкат Мирзиёев масъулларга ёқилғисиз иситиладиган, ихчам иссиқхоналарни барпо қилиш тажрибасини қўллаб-қувватлаб, тайёр ҳолда топшириш шарти билан 10 сотихли 200 тагача ихчам иссиқхона қуриш вазифасини қўйди.
Бектемир туманидаги «Бекуз келажак» иссиқхонаси олов ёқишда автомобиль шиналаридан фойдалангани ва фильтрловчи мосламалари носоз экани аниқланди. Ҳозирда ҳолат юзасидан атроф-муҳитни ифлослантирганлик бўйича ҳисоб-китоб ишлари олиб борилмоқда.
Экология вазирлиги Тошкент вилоятидаги иссиқхоналарда ҳавони ифлослантирувчи газларни тозалаш қурилмалари мавжудлигини текширмоқда. Пойтахт атрофида 1314 гектар майдонда 631 та иссиқхона фаолият юритаётгани, уларнинг 60 фоизи кўмирдан фойдаланаётгани ҳақида аввал хабар бергандик.
Ўзбекистонда ўтган ҳафтада қизил думалоқ помидорнинг ўртача улгуржи нархи 29 фоизга ва ўтган йилга нисбатан деярли 2 бараварга ошди. Аввалроқ маҳсулот нархининг ошишига январь ойидаги аномал совуқ сабаб сифатида кўрсатилганди.
Зангиота туманида 3 та иссиқхона 5000 та хонадоннинг бир кунлик истеъмолига тенг табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланди. Оқибатда давлатга 87 млн сўмдан ортиқ зарар етказилган.
Президент қарори билан иссиқхона хўжаликларига газ тўловини ўз вақтида амалга оширмаганлик учун пеня 2022 йил 1 октябрдан 2023 йил 1 апрелгача ҳисобланмайди. Иссиқхона хўжаликларини айланма маблағ билан таъминлаш учун банклар томонидан 1 йил муддатга 6 ойлик имтиёзли давр билан кредит ажратилади.
Президент Администрацияси раҳбари иссиқхоналарни газдан узиб қўйган мутасаддилар ҳаракатини «давлат хавфсизлигига таҳдид», деб баҳолади. Унинг сўзларига кўра, газнинг атиги 1,5 фоизи тежалган, лекин экспорт ва иш ўринлари «ўлдирилган». У «газ ўғрилайдиган» АГТКШлар билан шуғулланишни топширди.
Шавкат Мирзиёев Сардор Умурзаковга иссиқхоналар газдан узилган ҳолатни зудлик билан кўриб чиқишни буюрди. Пайшанба куни Энергетика вазирлиги шу куннинг ўзидаёқ газ таъминоти тикланганини маълум қилганди, кейинчалик бу хабар ўчирилди. Энди эса иссиқхоналарда 1 кун ичида газ тикланиши айтилмоқда.
Сешанба куни иссиқхоналари газдан узилган тадбиркорлар норозилик билдириб, Тошкентда тўпланди. «Газета.uz» мухбирининг хабар беришича, турли ҳудудларидан келган ўнлаб тадбиркорлар дастлаб президент Администрация раҳбари билан кўришишга уринган, бироқ улар Вазирлар Маҳкамасига йўналтирилган.
Ўзбекистонда иссиқхона ташкил этиш учун бериладиган кредитлар муддати 5−7 йилдан 10−13 йилгача узайтирилади. Қолаверса, табиий газ истеъмоли учун тўловларни бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилади. Вазирлар Маҳкамасига тегишли ҳужжат лойиҳасини октябрь ойигача ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.
2020 йил Чортоқ туманида адирликда ташкил этилган 1000 та иссиқхонанинг 95 фоизи яроқсиз ҳолда экани аниқланди. 6,7 млрд сўм субсидия ва 6,3 млрд сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилган иссиқхона тумандаги 1000 та камбағал оила аъзоларини иш билан таъминлаши керак эди.
Ўзбекистонда ҳар бирининг майдони камида 20 сотих бўлган уй-иссиқхоналар ташкил этилади. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган тайёр ҳолдаги иссиқхоналар 2021 йил 31 декабрига қадар божхона божидан озод қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг