«итлар» тегли мақолалар


Фото: 19 бош божхона ити жиноятларни аниқлашдаги хизматлари учун нишон билан тақдирланди
17 февраль 2025, 16:14

Фото: 19 бош божхона ити жиноятларни аниқлашдаги хизматлари учун нишон билан тақдирланди

Божхона қўмитаси Миллий кинология маркази томонидан 19 бош хизмат ити махсус нишон билан тақдирланди. Уларнинг ёрдами туфайли бир йилда 337 кг гиёҳвандлик воситалари, 55 мингга яқин кучли таъсир қилувчи дори воситалари, 11 дона қурол, валюта, тамаки ва бошқа товарлар аниқланди. Фото.

Ҳақиқий детектив: Пискентда нега итлар отилди ва нима учун бунга йўл қўйиб бўлмайди?
22 ноябрь 2024, 22:06

Ҳақиқий детектив: Пискентда нега итлар отилди ва нима учун бунга йўл қўйиб бўлмайди?

Пискентдаги дала-ҳовлилар маҳалласида 12 ноябрда номаълум шахслар итларни (хусусан, эгаси борларини ҳам) ўқотар қуролдан отди. Аҳолининг айтишича, отув хонадонларнинг бирида итлар томонидан ейилган аёл жасади топилгач бошланган. «Газета.uz» мухбири Сабина Бакаева вазиятни ўрганишга ҳаракат қилди.

Туркия қаровсиз итларни тутиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди, мухолифат унга қарши чиқишга ваъда берди
30 июль 2024, 23:57

Туркия қаровсиз итларни тутиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди, мухолифат унга қарши чиқишга ваъда берди

Туркия парламенти қаровсиз итларни тутиш ва бошпаналарга жойлаштириш ҳақидаги қонунни маъқуллади. Мамлакат бўйлаб ҳужжатга қарши норозиликлар бўлиб ўтди, фаоллар бу ҳайвонлар эвтаназиясининг кучайишига олиб келади, деб ҳисобламоқда. Мухолифат қонунга суд орқали эътироз билдиришга ваъда берди.

Хоразмда 13 та ит ходимлар томонидан заҳарлаб ўлдирилди
8 сентябрь 2023, 11:19

Хоразмда 13 та ит ходимлар томонидан заҳарлаб ўлдирилди

Ҳазорасп тумани ободонлаштириш бўлими ходимлари аҳолининг эгасиз итлар туфайли болалари мактабга боролмаётгани бўйича қилган шикояти сабабли 13 та эгасиз ва дайди итни заҳарли хўрак ёрдамида ўлдирди.

Тошкент вилоятидаги хонадонда итлар сўйиб келингани аниқланди
11 март 2023, 09:30

Тошкент вилоятидаги хонадонда итлар сўйиб келингани аниқланди

Тармоқларда Юқори Чирчиқдаги хонадонларнинг бирида итлар шафқатсизларча ўлдирилаётгани хақида хабар тарқалди. Тошкент вилояти ИИББ ҳолат Яссавий колхозидаги уйда содир бўлгани ва хонадон эгаси 25 дона итни санитария қоидаларига зид равишда сақлагани ва уларни сўйиб келганини маълум қилди.

«Ойлигимиз одамларникидан камроқ, лекин яшашга етади». Тошкент аэропортидаги хизмат итининг бир куни
5 февраль 2022, 15:16

«Ойлигимиз одамларникидан камроқ, лекин яшашга етади». Тошкент аэропортидаги хизмат итининг бир куни

Танишинг, бу — Ц. Ворро — етти ёшли лабрадор ва Тошкент халқаро аэропорти кинология хизмати ходими. У ва яна ўнлаб овчарка ва спанеллар аэропортнинг икки оёқли ходимларига портловчи моддалар, гиёҳвандлик воситалари ҳамда валюталарни топишда ёрдам беришади. Биз Ц.Ворродан иши, хўжайини, маоши ва пенсияга чиқиши ҳақида сўрадик.

Жиззахда ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан 7 та ит отиб ўлдирилгани айтилмоқда
10 август 2021, 11:30

Жиззахда ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан 7 та ит отиб ўлдирилгани айтилмоқда

«Жиззахликлар» Telegram-каналида Жиззах шаҳридаги Олмазор маҳалласида дайди итлар кўпайиб кетгани ҳақида мурожаат эълон қилинган. Шундан сўнг, Ободонлаштириш бошқармаси «ит овлов бригадаси» томонидан 7 та ит отиб ўлдирилгани айтилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг