«йўллар» тегли мақолалар


Энди ички йўлларни сақлаш ҳудудий ободонлаштириш бошқармалари зиммасида бўлади
5 август 2024, 23:15

Энди ички йўлларни сақлаш ҳудудий ободонлаштириш бошқармалари зиммасида бўлади

Президентга олиб кирилган тақдимотга кўра, ички йўллар ва кўприклар ҳокимиятлар балансида экани сабабли уларнинг кўпи «таъмирталаб ҳолатда». Шу боис энди ҳудудий ободонлаштириш бошқармаларида ички йўлларни сақлаш хизматлари ташкил этилади. Улар энг зарур 4 турдаги махсус техника билан таъминланади.

Президент асфальт-бетон қопламали йўллар қурилишини янада кенгайтириш бўйича топшириқ берди
5 июнь 2024, 18:25

Президент асфальт-бетон қопламали йўллар қурилишини янада кенгайтириш бўйича топшириқ берди

Президент Бухоро вилоятига ташрифи доирасида янги лойиҳа бўйича таъмирланаётган йўлни кўздан кечирди. У 20 йилгача хизмат қилиши керак бўлган янгича қатламли асфальт-бетон билан қопланган. Шавкат Мирзиёев лойиҳани янада кенгайтириш бўйича топшириқ берди.

Тошкент-Чиноз йўлини реконструкция қилишга Хитойдан компания жалб этилиши мумкин
28 март 2024, 17:24

Тошкент-Чиноз йўлини реконструкция қилишга Хитойдан компания жалб этилиши мумкин

Хитойнинг CITIC Construction компанияси Тошкент-Чиноз йўлини реконструкция қилиш лойиҳасига қизиқиш билдирмоқда. Уни таъмирлаш 2022 йил бошида муҳокама қилинганди. Компания, шунингдек, Ўзбекистонда пулли йўллар қуришни режа қилмоқда.

Шаҳар кўчаларида кундузи юк машиналар ҳаракатланишини чеклаш таклиф этилмоқда
20 октябр 2023, 17:59

Шаҳар кўчаларида кундузи юк машиналар ҳаракатланишини чеклаш таклиф этилмоқда

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасида маҳаллий аҳамиятга эга умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчаларида оғир юкларни ташувчи автотранспорт воситалари ҳаракатини соат 08:00 дан 22:00 га қадар чеклаш таклиф этилмоқда.

Ўзбекистонда йўл объектларида 400 га яқин қоидабузарлик аниқланди
20 июль 2023, 15:46

Ўзбекистонда йўл объектларида 400 га яқин қоидабузарлик аниқланди

Беш ой давомида «Ўзйўлинспекция» Ўзбекистондаги йўл объектларида 400 га яқин қоидабузарликни аниқлади. 20 та ҳолатда мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий баённомалар тузилиб, 52 та ҳолатда сифатсиз иш учун тўловни бекор қилиш тўғрисида талабномалар киритилган.

Тошкентда қор тозалаш ишларига декабрь ойидаги вазиятдан кўра кўпроқ техника ва одамлар жалб қилинмоқда
10 январь 2023, 09:57

Тошкентда қор тозалаш ишларига декабрь ойидаги вазиятдан кўра кўпроқ техника ва одамлар жалб қилинмоқда

Қорли Тошкент кўчаларини тозалашга декабрь ойидаги вазиятга қараганда кўпроқ техника (200 дан ортиқ) ва ободонлаштириш хизмати ходимлари (6 мингга яқин) жалб қилинган. Кечаси асосий кўчалар қордан тозаланди ва қум-туз аралашмаси сепиб чиқилди.

Самарқандда саммит сабаб ёпилган йўллар қайта очилди
17 сентябрь 2022, 15:46

Самарқандда саммит сабаб ёпилган йўллар қайта очилди

ШҲТ саммити сабаб Самарқанд шаҳридаги 16 та кўчада транспорт воситаларининг ҳаракатига қўйилган вақтинчалик чекловлар бекор қилинди.

Йўл қурилишида миллиардлаб сўмлик маблағлар ноқонуний сарфлангани аниқланди
29 июль 2022, 20:13

Йўл қурилишида миллиардлаб сўмлик маблағлар ноқонуний сарфлангани аниқланди

2021−2022 йилларда йўл қуриш ва таъмирлашда 45 та ҳолатда 34,5 млрд сўмлик маблағлар ноқонуний сарфланган. Сенатда топширилувчи объектлар сони ва қиймати ҳамда буюртмачи ва пудратчи ўртасида тузилган шартномаларни бекор қилиш ҳолатлари йилдан-йилга ортиб бораётгани ва бошқалар муҳокама қилинди.

Тошкентнинг асосий кўчаларида чуқурликларни бартараф этиш ишлари бошланди. Қайси кўчалар асосий ҳисобланади?
15 апрель 2022, 14:11

Тошкентнинг асосий кўчаларида чуқурликларни бартараф этиш ишлари бошланди. Қайси кўчалар асосий ҳисобланади?

Тошкент ҳокими 10 кун ичида пойтахтнинг асосий кўчаларидаги барча чуқурларни тўлиқ бартараф этиш юзасидан топшириқ берди. Шаҳарда жами 76 та шундай кўча бор — таъмирлаш жараёнида устуворлик даставвал айнан шу кўчаларга берилади. Рақамли ривожланиш департаментининг маълум қилишича, «Халқ назорати» порталига ариза топшириш орқали таъмирлаш ишларини тезлаштиришга ёрдам бериш мумкин.

Бош прокуратура янги қурилаётган цемент-бетон қопламали йўллар сифатини назорат қилади
7 апрель 2022, 18:20

Бош прокуратура янги қурилаётган цемент-бетон қопламали йўллар сифатини назорат қилади

Президент жорий йилда вилоятларда жами 2300 км, пойтахтда 250 км цемент-бетон қопламали ички йўллар барпо этилишини маълум қилди. Унга кўра, цемент ишлаб чиқариш ҳажми шу йили 18 млн тоннага етказилади. Бош прокуратура мазкур йўллар сифати устидан қатъий назорат ўрнатади. Импорт қилинадиган цемент-бетон қопламали йўл қуриш техникалари божхона божи ва утилизация йиғимидан озод этилади.

2020 йилда Тошкент йўлларини яхшилаш учун 492,8 миллиард сарфланган
2 март 2021, 14:54

2020 йилда Тошкент йўлларини яхшилаш учун 492,8 миллиард сарфланган

2020 йил давомида Тошкент шаҳрида 492,8 миллиард сўм маблағ эвазига кўчаларда қурилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари олиб борилган.

Тошкентда янги йўллар қурилади, ёпилганлари қайта очилади ва мавжудлари кенгайтирилади — ИИВ
25 февраль 2021, 00:35

Тошкентда янги йўллар қурилади, ёпилганлари қайта очилади ва мавжудлари кенгайтирилади — ИИВ

Президентнинг пойтахт кўчаларини кенгайтириш бўйича берган топшириғидан сўнг, ИИВ томонидан пойтахтда кенгайтириладиган кўчалар, қайта очиладиган йўллар ҳамда янги қуриш режа қилинган йўналишлар рўйхати эълон қилинди. Батафсил.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг