Ҳайдовчи Тошкентда BMW спорт мотоциклида соатига 310 км тезликда ҳаракатланиб, бу ҳақда ижтимоий тармоқларда видео жойлаштирди. У тезликни оширгани учун жаримага тортилди.
Тошкентнинг Чилонзор туманида содир бўлган «авария»да скутер ҳайдовчиси жароҳатланди. У тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб борилган.
Пойтахт ЙҲХБнинг Юнусобод туманидаги рўйхатдан ўтказиш, имтиҳон олиш бўлими («Гвардейская») реконструкция қилиш учун ёпилади. Ҳайдовчилар шаҳардаги бошқа бўлинмаларга мурожаат қилишлари мумкин.
Ўзбекистонда 1 июлдан скутер ва мопедларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда давлат рақамларини беришни жорий этиш режалаштирилмоқда. 2025 йилдан эса уларни рўйхатдан ўтказмасдан бошқаришни тақиқлаш таклиф қилиняпти.
3−4 февраль кунлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ тоғларидаги дам олиш масканларига бориш учун транспорт ҳаракати бир томонлама ташкил этилади. Бунда об-ҳаво шароити, фуқароларнинг ташрифи ортиши ва йўллардаги тирбандлик инобатга олинган.
Тошкент шаҳрида ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган камида 4 нафар йигит машиналарда хавфли ҳаракатлар содир этди. Суд уларга нисбатан БҲМнинг 1 баравари миқдорида жарима ва 15 сутка қамоқ жазосини тайинлади. Йигитларнинг ота-оналарига ҳам чора кўрилди.
Узун туманида Gentra автомашинаси жарликка қулаши оқибатида икки киши вафот этди. Ҳолатга ҳайдовчининг тоғли йўлларда хавфли бурилишларга эътибор бермай ҳаракатлангани сабаб бўлган.
Яшнобод туманида тунда 19 ёшли ҳайдовчи бошқарувида бўлган Cobalt ағдарилиб, ёниб кетди. Воқеага ҳайдовчининг бошқарувни йўқотгани сабаб бўлган. ЙТҲ оқибатида у шифохонага ётқизилди.
Асака туманида вилоят ИИБ ЙҲХБ ходими Spark машинасида йўлдаги музлама сабаб икки кишини уриб юборди. Оқибатда улардан бири шифохонада вафот этди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилоятида Cobalt автомашинаси ва пахта ташувчи тракторнинг тўқнашуви оқибатида икки киши ҳалок бўлди, уч киши касалхонага ётқизилди. Трактор ҳайдовчилари ўртасида тунги вақтда ёритиш чироқлари ва нур қайтаргичлар соз ҳолда ҳаракатланиш бўйича суҳбатлар ўтказилмоқда, дейилган ЙҲХБ хабарида.
Пойтахтнинг Навоий кўчасида синов тариқасида йўл ҳаракати қоидабузарликларини аниқлаш учун интеллектуал фото ва видеони қайд этиш камералари ўрнатилди. Ушбу ақлли радарлар Австриянинг «Glans Gresselchaft Tashkent» компаниясига тегишли бўлиб, шаҳар ҳокимияти кўчани рақамлаштириш таклифини ўрганмоқда.
Сурхондарё ЙҲХБга тегишли 75 424 VSF ҳамда 75 701 VSF рақамли иккита «Lacetti» машинаси жами 83 марта қоида бузгани, бироқ жарима ундирилмагани маълум бўлди. Вилоят прокуратураси ҳайдовчилар қоидаларни хизмат давомида «охирги зарурат ҳолатида бузгани» сабабли жарималар бекор қилинганини қайд этди.
Қашқадарёда йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи шериги билан пора олаётганда қўлга тушгани айтилмоқда. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Тошкентда автоблогер Бобур Ғаниев қамоққа олинди. ИИББ унинг ҳайдовчи ҳужжатлари текширилаётганда ЙҲХБ ҳодимларини ҳақоратлаб, жанжал кўтарганини маълум қилди. Участкада ҳужжатлар расмийлаштирилаётган вақтда телефонидан тақиқланган видеоматериал ва фотосуратлар аниқланди, дея хабар қилди бошқарма.
Пойтахт ЙҲХБга ORA IQ русумли электромобиллар фойдаланишга топширилди. Тажрибанинг мақсади ушбу транспорт воситасининг ички ишлар идораларида ишлатиладиган автоуловларга нисбатан устунлиги ёки камчиликларни ўрганишдан иборат, дея қайд этди бошқарма.
Куннинг ёруғ вақтида барча автомототранспорт воситаларининг яқинни ёритувчи чироғини ёқиб юриш тартиби 1 январдан кучга киради. Ушбу тартибни бекор қилиш бўйича бир гуруҳ депутатлар томонидан Вазирлар Маҳкамасига ҳамда Ички ишлар вазирлигига сўров хати киритилгани маълум қилинди.
Ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш имтиҳонлари хусусий компаниялар томонидан бошқарилади. Ички ишлар вазирлиги бутун жараённи назорат қилиш ҳуқуқини сақлаб қолади. Янги тизимнинг 2021 йил давомида жорий этилиши кутилмоқда.
547,2 минг дона пиротехника воситаларини олиб кетаётган Mercedes-Benz тўхтатилди. Олиб кетилаётган маҳсулотнинг тахминий қиймати 38 млн сўм деб белгиланмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг