Э️нди олий маълумотли кадрларга бўлган давлат буюртмаси махсус платформа орқали шакллантирилади. Эҳтиёж 4 йиллик даврга ишланиб, тенденциялар асосида платформага тузатишлар киритилади. Унда расмий банд аҳоли сони, бўш иш ўринлари ва битирувчилар ҳақида маълумотлар мавжуд бўлади.
Президент коллеж ва техникумлардаги тўлиқ фойдаланилмаётган ўқув бинолари ва хоналари тадбиркорларга бевосита ижарага берилишини айтди. Тушган маблағлар биноларни таъмирлаш ва жиҳозлар сотиб олишга сарфланади.
Ўзбекистонда 2023 йил 1 ноябрдан бошлаб республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари инсон ресурсларини бошқаришга оид ҳужжатлар электрон платформада (hrm.argos.uz) шакллантирилади ва юритилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг