Ўзбекистон президенти 2025 йил ишсизлик ва камбағалликни қисқартиришда ҳал қилувчи йил бўлишини таъкидлади. Бу учун 1,5 млн аҳоли доимий ишга жойлаштирилиб, 2 миллиондан зиёд одам бизнесга жалб қилинади. 60 та туман ва шаҳар камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантирилади.
Ўзбекистондаги энг оғир аҳволдаги 1000 та маҳалла танланиб, рўйхати шакллантирилади ҳамда уларнинг инфратузилмасини яхшилаш дастури 1 ноябргача тасдиқланади. Шунингдек, туман ва шаҳарларда камида биттадан маҳаллада «яшил маҳалла» лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилмоқда.
2025 йил 1 январдан камбағал оилалар фарзандларини давлат боғчаларига имтиёз асосида қабул қилиш бошланади. Шунингдек, 2025/2026 ўқув йилидан уларнинг давлат ОТМ талабалар турар жойларидаги яшаш харажатлари Давлат бюджетидан қоплаб берилади, «Эл-юрт умиди» жамғармаси алоҳида квоталар ажратади.
Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратга масъул бўлган бош прокурор ўринбосари лавозими киритилади. У камбағал оилаларга берилаётган маблағлар эгасига етиб боришини ва топшириқлар ижросини назорат қилади.
Ўзбекистонда бош вазир ўринбосари бошчилигида камбағалликни қисқартириш масалалари билан шуғулланувчи комиссия тузилади. У туманлардаги раҳбарлар фаолиятига баҳо беради ва ҳар ой президентга ахборот киритади. Комиссиянинг вилоят ва туман бўлимларига ҳокимлар бошчилик қилади.
Энди камбағал оилаларда камида 1 нафар олий маълумотли киши бўлиши учун шароит яратилади. Бунинг учун, хусусан, ОТМларга киришда грант баллининг 80 фоизини тўплаган камбағал оила фарзандларига қўшимча грант ажратилади. Ўзлаштириш кўрсаткичи 80 фоиздан баландлар эса фоизсиз таълим кредити олади.
Камбағал оилаларнинг ишга лаёқатли аъзоларида билим ва кўникма кам, бола парвариши туфайли эса аёлларнинг 43 фоизи ишга бора олмайди. Президент камбағалликни фақат пул тарқатиш билан ҳал қилиб бўлмаслигини айтди ва муаммо сабаби ҳар хил экан, ечимлари ҳам алоҳида бўлиши кераклигини таъкидлади.
Раҳбарлар камбағал оилалар хонадонига кириб, шароитни ўз кўзи билан кўрсагина натижа бўлади, деди президент. Энди вилоятдаги 2 минг ва тумандаги 12 минг раҳбарнинг ҳар бирига 5 тадан шароити энг оғир оила бириктирилиши маълум қилинди.
Камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя тизими қайта кўриб чиқилади. Ҳар йили 50 та маҳалла танлаб олиниб, камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантирилади. Шунингдек, бу ҳоким ёрдамчиларининг асосий вазифасига айланади. Эҳтиёжмандларни ишга олган тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади.
Халқаро стандартлар бўйича 2015−2022 йилларда Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 2 баробар — 17 фоизгача камайди. ЖБга кўра, ўсаётган иқтисодий тенгсизлик камбағалликни қисқартириш темпини секинлаштирди. Энг бой фуқаролар даромади аҳолининг энг камбағал қатламиникига қараганда 5 баробар тезроқ ўсди.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 2023 йил якунига қадар Ўзбекистонда 127 минг 500 та оила камбағалликдан чиқарилиб, камбағаллик даражасини 12 фоизга тушириш чоралари кўрилаётганини маълум қилди. Ҳозиргача 1 миллион 200 минг камбағал оила рўйхати шакллантирилган.
«Газета.uz» Мифономика лойиҳаси доирасида Беҳзод Ҳошимов билан камбағаллик мавзусида суҳбатлашди. Иқтисодчи бунинг сабабларини таҳлил қиларкан, баъзи мамлакатларда одамларда имконият кўпроқ экани ва шунинг учун у ерларда камбағаллик ҳам камроқлигини таъкидлади.
Депутат Алишер Қодировнинг камбағалликда одамларнинг ўзини айблаган пости муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Унинг ҳамкасби Дониёр Ғаниев буни «апорофобик дискриминация» дея баҳолади. «Газета.uz» икки депутатнинг тармоқлардаги баҳсини бир саҳифага жамлади.
Хитойлик олимлар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида маслаҳатчи лавозимида фаолият юритади. Вазирлик раҳбарияти олимлар билан учрашди. Улар дастлаб ҳудудлардаги ҳолатни ўрганади. Сўнг илмий ёндашув асосида камбағалликдан чиқиш бўйича мақсадли дастурлар ишлаб чиқилади.
2022 йил республикада камбағаллик даражаси 17 фоиздан 14 фоизга тушди. Бунда ҳоким ёрдамчиларининг 1 млн нафар аҳолини касб-ҳунарга ўқитиб, иш билан банд қилгани муҳим омил бўлди, дейилади президент иштирокидаги видеоселектор йиғилишида.
Президент видеоселектор йиғилишида маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари одамларни тадбиркорлик ва деҳқончиликка ўргатиш орқали уларни камбағалликдан чиқариши лозимлигини таъкидлади. Ушбу мақсадларга эса шу йилнинг ўзида 10 трлн сўм имтиёзли кредит ва 2,5 трлн сўм субсидия ажратилади, ҳар бир маҳаллага ўртача 1,3 млрд сўмдан тўғри келади.
5 йиллик Тараққиёт стратегияси лойиҳасига кўра, 2026 йилга келиб Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 2 бараварга қисқартирилади. Бунинг учун 2,5 млн норасмий ишчининг бандлиги легаллаштирилади, 700 мингдан ортиқ ишсиз хотин-қизлар давлат ҳисобидан касб-ҳунарга ўқитилади, имконияти чекланганларнинг бандлиги 3 бараварга оширилади. Қолаверса, Ижтимоий кодексни қабул қилиш ҳам режалаштирилган.
Бир кишига кунига 5600 сўм миқдорида бўлган камбағаллик чeгараси қандай бeлгиланган ва нeга бу ҳисоб-китоб мукаммал эмас? Ўзбeкистонда камбағаллик мeзонларини ишлаб чиқишда қандай омилларни ҳисобга олиш кeрак? Бу ҳақда Жаҳон банки иқтисодчиси Уилям Зейтц билан суҳбатда ўқинг.
Пандемия сабабли юзага келган инқироз кўпроқ қашшоқлар, кўп болали оилалар ва меҳнат муҳожирларининг оилаларига зарар етказди. Кичик бизнес соҳасида эса инқироз сайёҳлик ва умумий овқатланиш корхоналарига катта зарба берди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг