«камералар» тегли мақолалар


«Тошкент-3» терминалига кириш йўлагидаги қоидабузарликларни аниқлайдиган камералар 15 майдан ишга тушади
14 май 2024, 14:36

«Тошкент-3» терминалига кириш йўлагидаги қоидабузарликларни аниқлайдиган камералар 15 майдан ишга тушади

15 майдан бошлаб маҳаллий авиақатновлар терминалининг кириш йўлагига ўрнатилган йўл камералари ишга тушади. Кириш йўлагида рухсат этилган тўхташ вақтидан ошиқ турган ҳайдовчилар автоматик равишда жаримага тортилади. Жарималар автоматик тарзда транспорт эгасига юборилади.

1 июлдан мактаблар ва пиёдалар ўтиш жойлари олдида махсус камералар ўрнатиш бошланади
27 март 2024, 15:40

1 июлдан мактаблар ва пиёдалар ўтиш жойлари олдида махсус камералар ўрнатиш бошланади

Ўзбекистонда 1 июлдан бошлаб босқичма-босқич тўрт ва ундан юқори тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойлари, мактаблар яқини ва бошқа жойларда йўл ҳаракати қоидабузарликларини қайд этувчи камераларни ўрнатиш бошланади. Ҳукумат автоматлаштирилган тизимларни ўрнатиш тартиби ва талабларини тасдиқлади.

«Жарималарни бекор қилиш керак». «Юксалиш» раҳбари — чорраҳалардаги «тузоқ»лар ҳақида
24 август 2023, 09:26 1

«Жарималарни бекор қилиш керак». «Юксалиш» раҳбари — чорраҳалардаги «тузоқ»лар ҳақида

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раҳбари Бобур Бекмуродов сўнгги ҳафталарда тадбиркорлар томонидан ўрнатилган камералар аниқлаган йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик ҳақидаги қайдномаларни текширишга чақирди. Асоссиз чиқарилган барча жарималар бекор қилиниши керак, дейди у.

Радар ўрнатиш жойлари сотувидан бюджетга қарийб 87 млрд сум тушди
15 сентябрь 2021, 21:45

Радар ўрнатиш жойлари сотувидан бюджетга қарийб 87 млрд сум тушди

Март ойидан буён бюджетга йўл камералари ва радарлари ўрнатиш участкаларини сотишдан қарийб 87 млрд сўм келиб тушди.

ЙҲХББ Тошкентдаги радар ва камералар рўйхатини эълон қилди (рўйхат)
6 июль 2021, 14:59

ЙҲХББ Тошкентдаги радар ва камералар рўйхатини эълон қилди (рўйхат)

Тошкент кўчаларида 28 та фоторадар, шунингдек, йўл ҳаракати қоидаларини бузишни қайд этувчи 89 та интеллектуал камера ишламоқда, дея хабар берди ЙҲХББ.

Радарлар ва камералар ўрнатиш учун ерлар аукционга жойлаштирила бошланди
9 июнь 2021, 12:46

Радарлар ва камералар ўрнатиш учун ерлар аукционга жойлаштирила бошланди

Электрон аукцион савдоларига радарлар ва камералар ўрнатиш учун ерлар жойлаштирила бошланди. Жойлаштирилган илк лотдаги ер Хоразм вилояти Боғот туманида жойлашган бўлиб, у ерда 4 та видеокамера ва 2 та стационар радар ўрнатилиши белгиланган.

Пойтахт чорраҳаларидаги камералар 1,1 млрд сўм эвазига қайта ишга туширилиши мумкин
28 октябр 2020, 12:38 2

Пойтахт чорраҳаларидаги камералар 1,1 млрд сўм эвазига қайта ишга туширилиши мумкин

Пойтахт чорраҳаларига ўрнатилган видеокамералар учун дастурий таъминот лицензия муддати тугади, деб хабар берди Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш бошқармаси. Ҳокимлик камераларни қайта ишга тушириш учун AutoCon тизимини маҳаллий ишлаб чиқарувчидан 1,1 млрд сўмга сотиб олиши кутилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг