Президент Навоий вилояти Кармана тумани ҳокими, прокурори, ички ишлар, электр тармоқлари ва Бош прокуратура Департаменти бўлими раҳбарларини ишдан бўшатишни топширди. Сабаби — улар 10 ой давомида 452 та майнинг қурилмаси орқали 5,5 млн кВт·с электр энергиясини ноқонуний ишлатилганини пайқамаган.
Навоий вилоят Адлия бошқармаси Кармана туманидаги ўқувчи қизларнинг «ўзбек миллатига муносиб бўлмаган» рақси учун ота-оналарига қўлланилган жаримани бекор қилди. Ишдан бўшатилган мактаб раҳбари ва айрим ўқитувчилар билан ҳам меҳнат шартномаси бекор қилинмагани маълум бўлди.
Тармоқларда Кармана туманидаги 6-сонли МТТда болалар оммавий заҳарлангани айтилмоқда. 10 нафар тарбиячи туман тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлимига ётқизилган. Вилоят прокуратураси ҳолат бўйича терговга қадар текшириш бошлангани маълум қилди.
Жорий йилда Навоий вилоятининг Кармана, Қашқадарёнинг Шаҳрисабз шаҳри ва Китоб туманида марказий оқова сув тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича олти йиллик лойиҳалар бошланади. Уларнинг умумий қиймати 119 млн еврони ташкил этади, шундан 105 млн евроси Франция тараққиёт агентлиги томонидан кредит шаклида тақдим этилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг