Ўзбекистонда картошка нархи ошганига кузда қайта экилган майдонлардан етарлича ҳосил олинмагани сабаб бўлди, деб хабар берди Қишлоқ хўжалиги вазирлиги. Ноябрь-апрель учун 1,7 млн тонна картошка зарур, амалда эса мавсумий талабнинг 44 фоизи йиғилган. Вазирлик нарх қачон пасайиши мумкинлигини айтди.
Ўзбекистон 2027 йилдан бошлаб картошкага бўлган эҳтиёжни ички имконият ҳисобидан қопламоқчи. Бу ҳақда президент билан учрашувда маълум қилинди. 2025 йилда картошкачиликни ривожлантириш учун 400 млрд сўм йўналтирилади. Ўтган йилда мамлакатда ушбу маҳсулот деярли 40 фоизга қимматлаган.
3−21 январь кунлари Тошкентдаги «Янги Қўйлиқ» (Food City) бозорида картошка 37−85 фоизга қимматлади. Нархларнинг ошиши Қозоғистоннинг ушбу маҳсулот экспортини тақиқлаши фонида рўй бермоқда. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги зарур картошка захираси шакллантирилиб, ички бозорга чиқарилаётганини маълум қилди.
Қозоғистон ҳукумати картошка экспортини олти ойга чеклади. Қарор бу маҳсулотнинг, хусусан, Ўзбекистонга экспорт ҳажми ошиши ва нархи кескин кўтарилиши фонида қабул қилинди. 11 ой ичида Ўзбекистон импорт қилган картошканинг деярли 75 фоизи Қозоғистондан олиб келинган.
Венгрия Картошкачилик илмий маркази директори Полгар Сзолт Ўзбекистон картошка уруғини импорт қилишни тўхтатиши кераклиги, Венгрия ва Ўзбекистон мутахассислари импорт ўрнини босиш мақсадида маҳаллий картошка уруғчилигини йўлга қўймоқчилигини маълум қилди.
2021 йилнинг октябрь ойида президент қарори билан гўшт ва картошка маҳсулотлари реализацияси ва импорти ҚҚСдан озод қилинган эди. Ушбу солиқ имтиёзлари натижасида қисқа муддатга савдонинг эркинлашуви ички бозорда нарх ўсишининг нисбатан секинлашишига хизмат қилган. «Газета.uz» колумнисти, иқтисодчи Миркомил Холбоев импортга тўсиқларнинг бекор қилиниши импорт харажатларини қисқартиришини ва истеъмолчиларни бойроқ қилишини таъкидлайди.
Ўзбекистонда қиш ва баҳор ойларида аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш учун қарийб 627 минг тонналик захира яратилган. Шундан 294 минг тонна картошка, 86,8 минг тонна пиёз, 163,6 минг тонна сабзи ва 82,1 минг тонна гуруч жамғарилди, дея маълум қилди Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.
Сенаторлар йил охиригача гўшт маҳсулотлари, музлатилган балиқ, тирик ҳайвонлар ва картошка импортини ҚҚСдан озод қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади. Солиқ имтиёзлари ортидан бюджет 250 млрд сўмдан кўпроқ маблағни йўқотади.
Ўзбекистон Ўзбекистон-Венгрия Картошкачилик илмий маркази ёрдамида 50 дан ортиқ навларни маҳаллийлаштириш ва картошкачилик генофондини яхшилаш орқали 2024 йилга келиб, уруғлик картошка бўйича импорт ўрнини тўлиқ қоплашни мақсад қилган. Президент Шавкат Мирзиёев ва Венгрия бош вазири Виктор Орбан мазкур марказга ташриф буюрди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг