2025 йилда «Афросиёб» тезюрар поезди Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида тўхтаб ўтишни бошлайди. Шунингдек, Самарқанд ва Каттақўрғон ўртасида электропоезд қатновини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Самарқанд ҳокимлиги президент қарорига (жамоатчилик учун очиқ эмас) таяниб маълум қилди.
Самарқанд вилоятида электр таъминоти корхонаси раҳбари электрдан 57 млн сўм қарзи бор МЧЖ эгаси томонидан пичоқланди. Жабрланувчи касалхонага ётқизилган, аҳволи қониқарли, гумондор эса қамоққа олинган.
Каттақўрғон шаҳрида кузатилган кучли шамол туфайли Маданият ва истироҳат боғидаги «Маданият маркази» ҳамда «Гўзалкент» маҳалласидаги турар-жой биноларининг томи қулаб тушди. Бунинг оқибатида автомобилларга ҳам зарар етган.
Каттақўрғон тумани халқ таълими бўлими мутахассиси мактабдаги таъмирлаш ишларини бажарилгани ҳақидаги далолатномани тасдиқлатиб бериш эвазига тадбиркордан 2000 доллар олганида ушланди. Унга нисбатан жиноят иши очилди.
Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳридаги уйларнинг бирида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлди. Ҳодиса оқибатида бир киши жароҳат олиб, шифохонага юборилди. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Каттақўрғон туманида «кетма-кет қиз фарзандлар кўргани» учун эри ва қайнонасининг тазйиғига учраб келган аёл ва унинг катта қизи ўз жонига қасд қилди. Улар ўлимида айбли деб топилган эр 7 йилга қамалди, қайнонага 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Аёлга ҳимоя ордери берилган бўлган.
Самарқанд вилоятида 10 январь куни уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган вояга етмаган қиз Навоий вилоятидан топилди. У бундан аввал 2 нафар фуқаролар томонидан зўрлангани ҳақида мурожаат қилган.
Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон тумани прокурори Ойбек Ходжаев 44 ёшида коронавирусдан вафот этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг