2024 йилда ўзбекистонликларга рўйхатдан ўтган чеклар учун 1 триллион сўмдан ортиқ кешбэк тўланди. Энг кўп маблағни Тошкент шаҳри (412,2 млрд сўм) ва вилояти (107,1 млрд сўм) истеъмолчилари олган. Энг кам кешбэк Сирдарё вилояти (15,5 млрд сўм) ҳисобига тўғри келган.
Ўзбекистонда бир сотихда 5 млн сўмдан юқори расмий даромад олаётган деҳқонларга ер солиғининг 90 фоизи кешбэк сифатида қайтариб берилади. Аксинча, томорқасига экин экмаганлардан ер солиғи оширилган миқдорда ундирилади. Шунингдек, деҳқонлар ва экспортчиларни боғлайдиган маркетплейс ташкил этилади.
Ўзбекистонда 1 июлдан тўловлар нақд пулда амалга оширилганда фискал чекларни рўйхатдан ўтказиш орқали олинадиган солиқ кешбэкларини тўлаш бекор қилиниши мумкин. Нақд пулсиз тўловлар учун кешбэк миқдори эса ҳозирги 1 фоиздан 2 фоизгача оширилиши мумкин.
Энди харидорлар бир ойда сотиб олган товарлар (хизматлар) қийматининг фақат БҲМнинг 60 бараваридан ошмаган қисми учун 1 фоизли кешбэк олиши мумкин бўлади. Бу айни вақтда ойига 204 минг сўмдан кўп кешбэк ололмасликни англатади. Олдин бу бўйича максимал сумма белгиланмаганди.
Тошкентдаги «Имом Термизий» масжиди имом-хатиби Исоқжон Бегматовнинг «кешбэкни ўйлаб топганлар халқ ва тадбиркорларга зулм қилмоқда», деган фикри эътирозларга сабаб бўлди. Мусулмонлар идораси бу фикр орқали жиддий хатога йўл қўйилгани, имом олдин ҳам огоҳлантиришлар олгани учун уни ишдан бўшатди.
Энди «Soliq» мобил иловасида кешбэк олиш учун Face ID бўйича идентификациядан ўтиш талаб қилинади. Илгари фақат 500 000 сўмдан ортиқ маблағни олиш учун фотосурат ёрдамида шахсни тасдиқлаш талаб қилинарди.
Туризм вазирлиги ДСҚ билан ҳамкорликда янги кешбэк тизимини ишга туширмоқда. Унга мувофиқ, 1 сентябрдан бошлаб республика ҳудудлари бўйлаб ички саёҳатларни амалга оширган мамлакат фуқароларига харажатларининг бир қисми қайтариб берилади.
Солиқ қўмитаси июнь ойи учун истеъмолчиларга 61,9 млрд сўм кешбэк тўлаб берди. Шундай қилиб, 2022 йилнинг олти ойи давомида фуқароларга қайтарилган сумма 248,6 млрд сўмга етди.
Солиқ қўмитаси йил бошидан 27 июнга қадар истеъмолчиларга жами 180 млрд сўм кешбэк тўлаб берди. Кешбэк чекларини тақдим этиш бўйича Korzinka, Havas ва Makro савдо дўконлари етакчилик қилмоқда.
Ўзбекистонда компаниялардан бирининг кассири бир ой давомида харидорларнинг 1,6 млрд сўмлик 152 дона касса чекларини рўйхатдан ўтказиб, салкам 16,5 млн сўм миқдорида кешбэк тўплагани аниқланди. Давлат солиқ қўмитаси ушбу суммани бекор қилди.
Ҳукумат қарори билан солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга жариманинг 20 фоизи миқдорида пул мукофотини тўлаш тартиби белгиланди. Фуқаролар терминал мавжуд эмаслиги, нақд ва карта орқали тўловда тафовут, товарларни қалбаки маркировкалаш ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш каби ҳолатларни аниқласа Soliq мобил иловаси орқали хабар бериши мумкин.
ДСҚ эндиликда масофавий тўловлар учун ҳам 1 фоизлик кешбэк тўланишини маълум қилди. Тўлов хизматлари орқали тўлов амалга оширилганда QR-кодли чек ҳосил бўлади ва бу Soliq иловасида автоматик тарзда акс этиши керак.
Солиқ қўмитаси январь-март ойлари учун истеъмолчиларга яна 4,2 млрд сўм кешбэк тўлаб берди. Йил бошидан буён истеъмолчиларга тўланган сумма 72,3 млрд сўмга етди.
Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилган маҳаллий туристлар учун кешбэк Туризм вазирлигининг электрон платформаси орқали тўлаб берилади. Бунда туристлардан сафар давомида авиа, темир йўл ёки автомобиль транспорти ва турар жой хизматларидан фойдаланиш, қолаверса, маданият ташкилотларига ташриф буюриш талаб этилади.
1 сентябрдан Ўзбекистон бўйлаб саёҳатлар учун авиа, темир йўл ва автобус чипталарини харид қилиш, меҳмонхона харажатлари, музейлар ва бошқа маданият масканларига ташриф буюриш учун кешбэк тизими жорий этилади. Шунингдек, 1 июлдан «Зиёрат туризми» дастури доирасида хорижий авиакомпанияларга кўрсатиладиган хизматларга 50 фоизгача чегирмалар жорий қилинади.
Давлат солиқ қўмитаси февраль ойида харид чекини рўйхатдан ўтказган 183 мингдан ортиқ истеъмолчига 18,4 млрд сўм кешбэк тўлаб берилганини маълум қилди.
ДСҚ Soliq иловасида январда рўйхатдан ўтказилган харидлардан қайтадиган 1 фоизлик кешбэк февралнинг 21−25-саналарида тўлаб берилишини маълум қилди.
Давлат солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, айрим техник хизмат кўрсатиш маркази ходимлари бошқаларга тегишли бўлган 15,9 мингта харид чекларини Soliq иловасида ўз номига рўйхатдан ўтказган. 11 млрд сўмлик ушбу чеклар бўйича ҳисобланган кешбэк суммаси бекор қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг