13 декабрга ўтар кечаси Россия қўшинлари Киевга ракета ҳужумини уюштирди. Ҳодиса оқибатида 53 киши жароҳат олди, қатор объектларга зарар етди.
Россия армиясининг Киевга уюштирган навбатдаги ҳаво ҳужумида 3 киши, жумладан бир бола қурбон бўлди. Бу сўнгги бир ой ичида Украина пойтахтининг камида 18-марта ўққа тутилиши ҳисобланади.
30 майга ўтар кечаси Киев ой бошидан буён 17-марта оммавий ҳаво ҳужумига учради. Бир киши ҳалок бўлди, яна 13 киши яраланди. Ўша куни эрталаб Москвага ҳам учувчисиз учиш аппаратлари ҳужуми уюштирилди, бир нечта бинолар зарар кўрди.
АҚШ президенти Жо Байден Киевга борди. У Украина президенти Владимир Зеленский билан Михайловский майдонида кўришди. Оқ уй раҳбарининг мамлакатга ташрифи ҳеч қаерда эълон қилинмаганди.
10 октябрь тонггида Украинанинг йирик шаҳарлари, жумладан, Киевда йирик портлашлар юз берди. Расмийларнинг хабар беришича — пойтахтда 8 киши ҳалок бўлди, бошқа шаҳарларда маълумотлар аниқланмоқда. Шунингдек, энергетика инфратузилмаси объектларига ҳам зарба берилгани ҳақида хабарлар бор.
Ўзбекистоннинг Киев шаҳридаги элчихонаси 22 апрелдан ўз иш фаолиятини тўлиқ тиклагани маълум қилинди. Элчихона вақтинча Львов шаҳрида фаолият кўрсатаётган эди.
Ўзбекистоннинг Киевдаги ваколатхонаси Украинадаги ватандошларга мурожаат қилиб, улардан элчихона билан алоқада бўлиб туришни сўраган. Дипломатик миссия бир ўзбекистонликлардан ваҳимага берилмаслик ва текширилмаган, фейк хабарларни тарқатмасликни сўраган.
«Uzbekistan Airways» 26 сентябрдан Тошкент — Киев — Тошкент йўналиши бўйича авиақатновларни тикламоқда. Қатновлар 6 йилдан буён амалга оширилмаётган эди.
Украинанинг МАУ авиакомпанияси 8 апрелдан 29 апрелгача Киевдан Тошкентгача ва Тошкентдан Киевгача чартер рейсларини амалга оширади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг