ҚХВ фермер ва кластерлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш, пахта етказиб бериш шартномаларини бекор қилиш бўйича ҳудудий бошқармалар ва уларнинг раҳбарларига ҳеч қандай кўрсатма бермаганини маълум қилди. Вазирлик маълумотларига кўра, фермерларнинг 90 фоизи аллақачон шартномаларини янгилаган.
Kun.uz Сурхондарё қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғининг туман ҳокими билан суҳбатда барча фермерларни йиғиб, пахта нархини 6800 сўмгача пасайтириш бўйича қўшимча шартномалар имзолаш зарурлигини билдирган аудиоёзувини эълон қилди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва ҳокимлик ҳолатга изоҳ берди.
Ҳукумат фермерлар ва кластерлар томонидан пахта сотиш бўйича шартномалар тузадиган пахта хомашёсининг бошланғич нархларига оид қарорни имзолади. Ҳужжат пахта хомашёси ишлаб чиқарувчилари орасида саволлар туғдирди. Иқтисодчи ва блогерлар янги қоидалар фермерлар зарарига қабул қилинганини айтмоқда.
2022 йилда пахта хомашёсининг ички ва жаҳон нархлари ўртасидаги катта фарқ туфайли Ўзбекистон кластерларига 6 трлн сўм зарар етган. Ўтган августда уларнинг қарзларини тўлаш муддати бир йилга узайтирилганди. Президент кредит тўлаш муддатини 2025 йил 1 апрелгача узайтириш тўғрисида қарор қабул қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев кластерларнинг фермерлар олдидаги қарздорлиги ҳали тўлиқ тўланмаганини маълум қилди. Шунингдек, 2024 йил пахтасини сотиш бўйича фьючерс шартномаси тузган фермерларнинг маълум қисми кредитларни ҳалигача олмагани таъкидланди.
2024 йилги ҳосил мавсумидан пахта хомашёсини етказиб бериш бўйича шартномалар товар-хомашё биржаси орқали тузилади. Фермерлар ортиқча хомашёни, шунингдек, ўз маблағи ҳисобидан етиштирилган пахтани эркин сотиш имкониятига эга бўлади. Фермер ва кластерларни кредитлашнинг янги тизими жорий этилади.
Шавкат Мирзиёев ҳузуридаги йиғилишда 2024 йил ҳосилидан бошлаб фермерлар ва кластерлар ўртасидаги шартномалар чигит экишдан аввал биржада савдо ўтказиш орқали тузилиши маълум қилинди. Фермерлар ва кластерларга пахта хомашёсини етиштириш учун кредитлар ажратишнинг янги тизими жорий этилади.
Балл бонитети паст, сув оғир бўлган ва ҳосилдорлиги 30 центнердан ошмайдиган ҳар бир вилоятдаги 1 тадан туманда 70−80 центнердан юқори ҳосил берадиган пахта уруғини четдан олиб келишга рухсат этилади, деди президент. Айрим тўқимачилик корхоналарига имтиёзлар берилади.
Ўзбекистонда фермерларга ўз фаолиятида қисман эркинлик берилиши мумкин. Президент фермерларга кластерларни ихтиёрий танлаш ва ортиқча ҳосилни сотиш ҳуқуқини бериш масаласи муҳокама қилинаётганини билдирди. Шунингдек, у яйловлар деградацияси муаммосига тўхталиб, уни ҳал қилиш йўлларини кўрсатди.
Фаоллар фермерлар ва кластерлар ўзаро тенг муносабатга киришолмаслиги, фермерларда нарх бўйича тортишиш имкони йўқлигини таъкидлашганди. Бунга жавобан, қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов пахта нархини бозор иқтисодиёти қонунлари бўйича харидорлар ва сотувчилар белгилашини маълум қилди.
2022 йилда пахта хомашёсининг ички ва жаҳон нархлари ўртасидаги катта фарқ туфайли Ўзбекистон кластерлари 6 трлн сўм зарар кўрди, деди президент. Давлат раҳбари қўллаб-қувватлаш чораларини маълум қилди.
Наманган вилоятининг Норин туманида маҳаллий ҳокимият Iftihor Kiyim Sanoat кластерини бошқа бир кластер — Uztex Uchkurgan билан уч йилдан буён ишлаб келаётган фермер хўжаликларига бириктирмоқчи бўлмоқда. Кластерларни ўзгартириш бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниев томонидан имзоланган йиғилиш ёпиқ баённомасида кўзда тутилган. Uztex 2022 йил учун фермерлар билан тузилган шартномаларнинг бир қисмини молиялаштиргани, бироқ вилоят ҳокими ён беришни истамаганини маълум қилди. Фермерларнинг айтишича, улар жорий кластердан мамнун. Iftihor Kiyim Sanoat эса «бу ерларни сўрамаганликларини» билдирди.
Президент фармони билан пахта-тўқимачилик кластерлари фаолияти тартибга солинмоқда. Эндиликда кластерлар махсус комиссия хулосаси асосида Ҳукумат қарори билан ташкил қилинади ва 30 йилга битим тузилади. Томонлардан бири қарши бўлса, мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмаса ёки кластерга аъзо фермерларнинг 66 фоизи мурожаат қилсагина битим бекор қилинади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг