Ички ишлар органлари ходимлари, касб маданияти бўйича янги кодексга мувофиқ, хушмуомала, эътиборли, эҳтиёткор, фуқаролар ва ҳамкасбларига нисбатан бағрикенг бўлиши лозим. Улар фуқароларга қўпол муомалада бўлмаслиги, шаъни ва қадр-қиммати камситилишига йўл қўймаслиги керак.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг номи «Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекс» деб ўзгартирилиши кутилмоқда. Қонунчилик палатаси фракциялари томонидан кўриб чиқилаётган кодекснинг янги таҳририда далиллар тақдим этиш, исбот қилиш, холислар, видеоконференция шаклидаги суд каби янги тартиблар киритилади. Ҳуқуқбузарлик содир этилган жойда нақд пулда жарима ундириш бекор қилинади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Соғлиқни сақлаш кодексининг лойиҳасини тайёрлади. Ушбу соҳадаги амалдаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларнинг нормалари бирлаштирилиши кутилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг