Марказий банкнинг нисбатан қаттиқ монетар сиёсати ҳамда ҳукуматнинг рағбатлантирувчи фискал сиёсати ташқи савдо дефицитининг ўсишига ҳисса қўшиб келмоқда. Иқтисодчи Миркомил Холбоевнинг фикрича, бюджет харажатларини қисқартириш ташқи савдо дефицитининг ўсишини секинлаштириши мумкин.
2022 йилда Россия Ўзбекистоннинг экспорт бўйича асосий савдо ҳамкорлари орасида яққол етакчиликни қўлга олди. Иқтисодчи, «Газета.uz» колумнисти Миркомил Холбоев Ўзбекистон экспортининг асосий кўрсаткичлари ҳамда Россия томон концентрациялашувининг келиб чиқиш сабаблари тўғрисида фикр юритади.
Энг паст даромадга эга аҳоли гуруҳининг умумий даромадлардаги улуши йилдан-йилга қисқариб бормоқда. Иқтисодчи Миркомил Холбоев даромадлар тенгсизлигига бағишланган мақоласининг иккинчи қисмида соҳалар ва турли даромад гуруҳлари ўртасидаги даромадлар тенгсизлигининг сабабларини ҳақида фикр юритади.
Фаол ижтимоий сиёсатга қарамай, Ўзбекистонда даромадлар тенгсизлиги сезиларли ўсмоқда. Иқтисодчи Миркомил Холбоев шу мавзудаги мақоласининг биринчи қисмида ҳудудлараро даромадлар тенгсизлигининг сабабларини тушунтиради. Унинг фикрича, бундай кескинлашувга ҳукумат ҳам бевосита ҳисса қўшяпти.
Мирзакалон Исмоилийнинг XX аср бошларида мустабид тузум, маҳаллий бой ва амалдорлар, мутаассиб дин пешволари зулмидан қон қақшаган Туркистон ва унинг ёруғ кунга умид боғлаган толесиз халқига бағишланган «Фарғона тонг отгунча» романи ҳақда «Газета.uz» колумнисти Муқаддамхон Саидрасулова ҳикоя қилади.
Умида Ҳақназар, Юлий Юсупов ва Илҳом Азизов аграр ислоҳотлар соҳасидаги муаммоларни таҳлил қилишди. Экспертлар Конституциянинг 55-моддасига таклиф этилган қишлоқ хўжалиги ерлари ва ўрмон фонди давлатга тегишли бўлиши ҳақидаги ўзгартиришдан воз кечиш кераклигини таъкидламоқда.
Украинадаги уруш Россияга кучли боғланган иқтисодиётлар учун ташқи савдо хатарларини келтириб чиқарди. Шунга қарамай, март-апрель ҳолатига Ўзбекистон ташқи савдоси соғлом кўрсаткичларда ўсди. «Газета.uz» колумнисти Миркомил Холбоевнинг таъкидлашича, бу тенденция келгуси ойларда ўзгариши мумкин.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг