Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида ўтган Республика махсус комиссияси йиғилишида ниқоб тақмаганлар жаримага тортилмаслиги, аксинча огоҳлантирилиши таъкидланганини маълум қилди. «Йўлда тўхтатган милиция, Миллий гвардия ходими ўзи ниқобни „илтимос шуни тақиб олинг“ деб беради. Ҳеч қандай жарима тўғрисида гап йўқ», — деди у.
Коронавирус пандемиясига қарши курашиш тадбирлари режадагидан узоқроқ муддат давом этаётганлиги сабабли қўшимча харажатлар учун талаб этиладиган маблағ 13,4 трлн сўмгача оширилди. Жамғарманинг оширилган 3,4 трлн сўмлик харажатларининг 1,7 трлн сўми Давлат бюджети харажатларининг мақбуллаштирилган маблағлари ҳисобидан, қолган 1,7 трлн сўми Халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитлари ҳисобидан қопланади.
Шарқшунос олим Андрей Кубатин коронавирус асоратларидан вафот этди. 2017 йилда у давлатга хиёнат қилишда айбланиб судланган ва 2019 йилда реабилитация қилинган эди.
Инновациялар вазирлиги раҳбари Иброхим Абдураҳмонов Хитой вакцинаси ҳақида гапирар экан, ҳеч ким Ўзбекистон аҳолисидан «тажриба қуёнчалари» ясамоқчи эмаслигини айтди. Унга кўра, препаратни қўллашдан олдин ҳамма нарсани текшириш керак, ва кўнгиллилар кеча-кундуз шифокорлар назорати остида бўлишади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг