Қонунчилик палатаси фуқароларга ўзига кредит ажратилишини тақиқлаш ҳуқуқини берувчи қонунни қабул қилди. Бепул бўладиган хизмат мижознинг розилигисиз кредит олиш ёки пулли операцияларни амалга ошириш имкониятини чеклашга мўлжалланган.
Ўзбекистонда 9 та давлат банкига 2025 йилда оилавий тадбиркорлик дастурини амалга ошириш учун 1 млрд доллар миқдорида кредит жалб этиш тавсия этилди. Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш мақсадида банклар томонидан 300 млн сўм миқдорида шартсиз кредитлар ҳам ажратилади.
Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов онлайн кредит бериш бўйича янги чекловлар жорий этилганини изоҳларкан, асосий мақсад фуқаролар маблағларининг хавфсизлигини таъминлаш эканини айтди. Унинг сўзларига кўра, регулятор бу чекловларни 2025 йил апрелидан кейин ҳам сақлаб қолишни режалаштирмоқда.
Ўзбекистонда 1 июлдан бошлаб қарз юки кўрсаткичини жорий этиш орқали аҳолига кредит бериш талаблари кучайтирилмоқда. Агар қарз олувчи даромадининг 60 фоизини қарзни тўлаш учун ишлатса, банклар кредит беришдан бош тортишлари керак. 2025 йил 1 январдан бошлаб бу кўрсаткич 50 фоизгача қисқартирилади.
Сўмдаги кредитлар бўйича ўртача ставка 2020 йил май ойидан бери максимал даражага етиб, 23,8 фоизни ташкил этди. Муддати 1 йилдан ортиқ бўлган барча депозитлар бўйича ўртача ставка 10 йиллик рекорд — 20,7 фоизгача ошди.
Президент фармонига кўра Марказий банк 2024 йилдан оилавий тадбиркорлик дастурлари учун банкларга камида 2 трлн сўм миқдорида кредитлар ажратиши керак. Бунгача мазкур мақсадлар учун пул ТТЖ ёки бюджетдан ажратилган. МБ маблағларини расмий жалб қилиш (қонунда назарда тутилмаган) илк бор кузатилади.
Марказий банк жисмоний шахсларнинг муддати ўтган қарздорликларини ундиришда уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқди. Унга кўра, қарздорга соат 20:00 дан 8:00 гача вақтда ва ҳафтада бир мартадан кўп учрашиш, кунига бир мартадан ортиқ телефон қилишга йўл қўйилмайди.
1 октябрь ҳолатига кўра, мавжуд банкларнинг аксариятида депозит ва кредитлар сонининг ўсиши кузатилди. Ўтган ой давомида «Миллий банк»да 5,3 трлн сўм депозитлар қисқарган. Муаммоли кредитлар сони бўйича эса «Халқ банки» (3 355) юқори кўрсаткични қайд этди.
Марказий банк таҳлиллари қарз юки бўйича Ўзбекистон молия тизимига таъсир кўрсатиши ва тизимли молиявий заифликларга олиб келиши мумкин бўлган бир қатор хатарлар мавжудлигини кўрсатди. Улар бир қарз олувчига тўғри келадиган кредит шартномалари сонининг ортиши, товар ва хизматларни муддатли тўлов асосида харид қилиш, муаммоли кредитлар ва бошқа омиллар билан боғлиқ.
Президент қарори асосида пахта ва ғалладан қисқартирилган 200 минг гектар ер деҳқончилик учун ажратилади. Бунда электрон танлов орқали 1 гектаргача бўлган ер майдонлари ижарага берилади. Қолаверса, фермер ва деҳқонлар 100 млн сўмгача имтиёзли кредит ҳам олиши мумкин.
Президент қарори билан Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш учун Германия тараққиёт банкидан 29,8 млн евро кредит жалб этилади. Лойиҳа 4 йил давомида амалга оширилиши кўзда тутилган.
Ўзбекистон банк секторида активлар сифатининг ёмонлашиши хавфи ортиб бормоқда, дея қайд этди Fitch. Агентлик маълумотларига кўра, 2020 йилда активларнинг сифат кўрсаткичлари пасайган ва бундан кейин ҳам ёмонлашиши кутилмоқда. Бунга сабаб — кредит таътиллари муддати ниҳоясига етганлиги ва кўп сонли кредитлар учун имтиёзли даврлар якунланганлиги.
12 май куни президент видеоселекторда 3 йилда ҳудудий дастурлар доирасида 16 трлн сўмлик 4,2 мингта лойиҳанинг 50 фоизи, жорий йилдаги 11,5 трлн сўмлик 2,6 мингта лойиҳа бўйича эса 80 фоиз пул тушумлари банкдан ташқарида айланаётганини айтди. «Демак, бу лойиҳалар фақатгина кредит олиш мақсадида, „кўзбўямачилик“ учун амалга оширилаяпти дегани эмасми?», — деди Шавкат Мирзиёев.
1 апрелдан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредит олиш учун аҳоли ва тадбиркорлар ягона платформа орқали мурожаат қилишлари талаб этилади. «Газета.uz» обуначиларининг кўплаб мурожаатларидан келиб чиқиб, онлайн платформа орқали кредитга ариза тўлдиришга оид қўлланмани ишлаб чиқди.
1 апрелдан аҳоли ва тадбиркорларнинг кредит олиш учун аризалари Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари ягона электрон платформа орқали қабул қилинади. Бу борада президентнинг тегишли қарори қабул қилинди. Ўзини ўзи банд қиладиган фуқароларга айрим турдаги фаолият учун 5 млн сўмгача миқдорида кредит маблағлари нақд пулда берилиши мумкин.
Ўзбекистонда ипотека кредитини ажратишнинг соддалаштирилган тизими жорий этилади. Бу борадаги тажриба Андижоннинг учта туманида амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон банк тизимидаги муаммоли кредитлар улуши йил бошидан буён 1,4 фоизга ўсиб, 2,9 фоизга (7 трлн сўм) етди. Аксарият банкларда кредит портфелининг сифати ёмонлашган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг