«криптовалюта» тегли мақолалар


ИИВ Бухорода криптовалюта айланмасида айбланган йигитни «оддий виртуал валютчик» деб атади
20 декабрь 2024, 10:45

ИИВ Бухорода криптовалюта айланмасида айбланган йигитни «оддий виртуал валютчик» деб атади

Ички ишлар вазирлиги бухоролик 17 ёшли йигит криптовалютада 2,64 млн доллар ишлаб топгани ҳақидаги маълумотни рад этди. Вазирлик у биржа операцияларида ноқонуний воситачилик билан шуғуллангани ва бунинг учун ҳақ олганини айтди.

Бухорода криптоактивлар орқали 2,6 млн доллар ишлаб топган 17 ёшли ўсмир қўлга олинди
13 декабрь 2024, 09:53

Бухорода криптоактивлар орқали 2,6 млн доллар ишлаб топган 17 ёшли ўсмир қўлга олинди

Бухоро вилоятида Киберхавфсизлик хизмати ходимлари 17 ёшли ўсмирни 34 млрд сўмлик (2,6 млн доллар) криптоактивларнинг ноқонуний савдосида гумонлаб қўлга олди. Жиноят кодексига кўра, у 5 йилгача озодликдан маҳрум этилади, бироқ жиноятни очишга ёрдам берса, жавобгарликка тортилмаслиги ҳам мумкин.

Биткоин курси илк марта 100 минг доллардан ошди
5 декабрь 2024, 11:27

Биткоин курси илк марта 100 минг доллардан ошди

Binance биржасида биткоин курси 100 минг доллардан кўтарилди. Экспертлар криптовалюталарга ҳимоя активи сифатида қизиқиш ортганини қайд этди. Биткоин курси Трамп ғалабасидан бери сезиларли кўтарилиб бормоқда.

Биткоин курси тарихда биринчи марта 80 минг доллардан ошди
11 ноябрь 2024, 11:48

Биткоин курси тарихда биринчи марта 80 минг доллардан ошди

Дональд Трампнинг АҚШ президентлик сайловидаги ғалабаси фонида биткоин курси ўсишда давом этмоқда. 11 ноябрь куни криптовалюта курси 81 минг доллардан юқорига кўтарилди. Трамп ўзининг сайлов кампанияси давомида АҚШни «сайёранинг крипто пойтахтига» айлантиришга ваъда берганди.

Ўзбекистонда криптология соҳасида таълим ва илм-фанни ривожлантириш бўйича президент қарори қабул қилинди
16 август 2024, 12:08

Ўзбекистонда криптология соҳасида таълим ва илм-фанни ривожлантириш бўйича президент қарори қабул қилинди

Ўзбекистонда 2024−2025 йилларда криптология соҳасида таълим ва илм-фанни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди. ОТМ, илмий-тадқиқот муассасалари ва бошқа ташкилотларнинг тажрибали мутахассисларидан иборат Криптология соҳасида идоралараро эксперт гуруҳи ташкил этилади.

Қозоғистон регулятори Toncoin криптовалютаси билан савдо қилишни маъқуллади
1 июль 2024, 17:17

Қозоғистон регулятори Toncoin криптовалютаси билан савдо қилишни маъқуллади

Қозоғистонда энди Toncoin криптовалютаси билан тегишли лицензияга эга платформаларда эркин савдо қилиш мумкин. Қарор Павел Дуровнинг мамлакатга ташрифи чоғида қабул қилинди.

«10 сутка — кўп». Ноткоин сотгани учун қамалган талаба интервьюси (+видео)
25 июнь 2024, 19:53

«10 сутка — кўп». Ноткоин сотгани учун қамалган талаба интервьюси (+видео)

«Газета.uz» июнь ойи бошида ноткоинни 800 минг сўмга сотгани учун 10 суткага қамалган талаба Исмоилжон Нормаматов билан суҳбатлашди. У мазкур ҳолат, бу унинг ўқиши ва ҳаётига қандай таъсир қилгани ҳақида гапирди, шунингдек, бундай жазонинг қанчалик асослилиги ҳақида ўз фикри билан ўртоқлашди.

Ўзбекистонда бир ойда криптовалюта савдоси билан ноқонуний шуғулланган камида 12 киши жавобгарликка тортилди
13 июнь 2024, 13:15

Ўзбекистонда бир ойда криптовалюта савдоси билан ноқонуний шуғулланган камида 12 киши жавобгарликка тортилди

Ўзбекистонда бир ойда криптоактивлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузган камида 12 нафар шахс жавобгарликка тортилди. Улар, асосан, Ўзбекистонда лицензияга эга бўлмаган Binance онлайн биржаси орқали криптовалюта олди-сотдиси билан шуғулланган.

Мусулмонлар идорасининг Фатво маркази криптовалюта савдосидан воз кечишни тавсия қилган хабарини ўчириб ташлади
3 июнь 2024, 16:46

Мусулмонлар идорасининг Фатво маркази криптовалюта савдосидан воз кечишни тавсия қилган хабарини ўчириб ташлади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво маркази Исломда криптовалюта савдоси шариат қонунлари бўйича товар ва пул шартларига тўғри келмаслиги сабабли тақиқланганини маълум қилди. Кейинроқ марказ ушбу постни ўчириб ташлади ва муаммо ўрганиш ва изланишни талаб қилаётганини айтиб, узр сўради.

Криптовалюталар базми тугадими?
24 июнь 2022, 21:14

Криптовалюталар базми тугадими?

Криптовалюталар курслари кескин пасая бошлагач, «криптовалюталар даврининг тугагани», уларнинг қайтиб тиклана олмаслиги ҳақида миш-мишлар тарқалди. Аммо ростан ҳам шундайми? «Газета.uz» ушбу мақолада криптовалюталар истиқболини кўриб чиқади.

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги этиб қайта ташкил этилди
28 апрель 2022, 13:53

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги этиб қайта ташкил этилди

Президент фармони билан Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги этиб қайта ташкил этилди. Крипто-активлар айланмаси соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш агентликнинг устувор вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Сирдарёда $7,7 млнлик криптовалюта ишлаб чиқарган ноқонуний майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди
30 март 2022, 11:46

Сирдарёда $7,7 млнлик криптовалюта ишлаб чиқарган ноқонуний майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

ДХХ Боёвут туманида хорижий корхона ва маҳаллий МЖЧ биргаликда қуён етиштириш ниқоби остида ноқонуний майнинг ферма ташкил этганини аниқлади. Бунинг оқибатида фермада 2020 йилнинг августидан бери 7,7 млн долларга тенг криптовалюта ишлаб чиқарилгани, қолаверса, катта ҳажмдаги электр энергияси учун паст нархда тўлов қилиш орқали давлат манфаатига жуда кўп миқдорда зарар етказилгани айтилмоқда.

Ўзбекистонда криптобиржаларда савдо қилишга рухсат берилиши кутилмоқда
30 апрель 2021, 10:24

Ўзбекистонда криптобиржаларда савдо қилишга рухсат берилиши кутилмоқда

Ўзбекистон фуқароларига крипто-биржаларда крипто-активлар ва токенлар билан крипто-биржа савдоларининг барча турларини миллий ва чет эл валютасида амалга оширишга рухсат берилиши мумкин.

Биткоин курси 50 минг долларга етди
16 февраль 2021, 17:59 1

Биткоин курси 50 минг долларга етди

Биткоиннинг нархи яна тарихий максимал даражани янгилади ва 50 минг долларга етди. Ушбу криптовалютанинг курси сўнгги бир йил ичида 400% фоизга ошди.

Биткоин яна рекордини янгилади
6 январь 2021, 17:46

Биткоин яна рекордини янгилади

Биткоиннинг нархи яна тарихий максимал даражани янгилади. У 35 минг АҚШ долларидан ошиб кетди ва ушбу курс атрофида ҳаракатланмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг