Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов мамлакатнинг Кубадаги биринчи элчиси сифатида аккредитациядан ўтказилди. Давлатлар дипломатик муносабатларни 2006 йилда ўрнатган.
Куба аҳолиси йирик электр станциясида рўй берган авариядан сўнг тўртинчи кундирки электр таъминотисиз қолмоқда. Ҳозирча ИЭС фаолиятини тиклашнинг имкони бўлмади. Гаванада одамлар норозилик сифатида кўчаларга чиқа бошлади.
БМТ Бош Ассамблеяси 31 марта АҚШни Кубага қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди. Ҳужжатни 187 давлат, жумладан, Ўзбекистон ҳам қўллаб-қувватлади. Делегатлар Кубага қарши эмбарго ноқонуний эканини таъкидлаб, бу «БМТ Низомини очиқдан-очиқ ва тизимли равишда бузиш» эканлигини таъкидлади.
Aрманистоннинг Озарбайжон устидан БМТ судига шикоят қилгани, Кубанинг икки ёшдан катта болаларни коронавирусга қарши эмлашни бошлагани, Ливия миллий армиясининг Чаддан келган 200га яқин қўзғолончини йўқ қилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Беларус раҳбарининг «тез орада» президент лавозимидан кетиши мумкинлиги, «Толибон»нинг 6 та вилоят марказини эгаллаб олгани, Кубада кичик ва ўрта хусусий тадбиркорликка рухсат берилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Кубанинг коронавирусга қарши Abdala вакцинаси клиник синовларнинг учинчи босқичида касалликнинг оғир шакли ва ўлимга қарши 100% самарадорлигини кўрсатди. Вакцинанинг самарадорлигини ўрганиш бўйича тадқиқотларда иштирок этадиганларни 300 минг кишига етказиш режалаштирилмоқда.
Кубада минглаб аҳоли ҳукуматга қарши намойиш ўтказди. Намойишчилар аҳолини коронавирусга қарши вакциналар билан таъминлашни талаб қилдилар ва электр энергияси ҳамда озиқ-овқат таъминотидаги узилишлардан норозиликларини билдирдилар. Бу мамлакатдаги 30 йил ичидаги энг йирик намойиш бўлди.
Чехияда Россия элчихонасининг 18 нафар ходими мамлакатдан чиқариб юборилгани, Молдова президентининг фитнатда айбланаётганлиги, SpaceX’нинг Ойга астронавтларни етказиб бериш бўйича шартномани қўлга киритгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
АҚШ Кубанинг Гуантанамо префектурасидаги қамоқхонасининг энг махфий бўлими ҳисобланадиган 7-лагерни ёпди. Эндиликда қамоқхонадаги барча маҳбуслар иккита лагерда (бунгача учта лагерда сақланган) сақланади, бу эса «қамоқхона харажатларини» камайтиради.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг