«кхдр» тегли мақолалар


КХДР Россия-Украина урушида мингдан ортиқ аскарини йўқотди — Жанубий Корея
23 декабрь 2024, 17:40

КХДР Россия-Украина урушида мингдан ортиқ аскарини йўқотди — Жанубий Корея

Жанубий Корея Россиянинг Курск шаҳрида ўтган жангларда камида 100 нафар Шимолий Корея аскари ҳалок бўлгани, 1000 дан ортиқ аскар яраланганини маълум қилди. Шунингдек, Пхеньян қўшимча кучлар юборишга тайёрланаётган бўлиши мумкин. КХДР Россия-Украина урушига 10−12 минг нафар ҳарбий юборгани айтилади.

ЖЧ-2026 саралаши: КХДР — Ўзбекистон учрашуви превьюси
19 ноябрь 2024, 13:24

ЖЧ-2026 саралаши: КХДР — Ўзбекистон учрашуви превьюси

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаши доирасида КХДРга қарши ўйин ўтказади. Терма жамоа 2015 йилдан буён Шимолий Кореяга ютқазмаган ва бўлажак учрашувда ҳам уч очко олиш ниятида. КХДР бош мураббийи эса жамоасининг Ўзбекистонга қарши «махсус стратегияси» борлигини таъкидлади.

КХДР Япон денгизи томон еттита баллистик ракета учирди
5 ноябрь 2024, 11:16

КХДР Япон денгизи томон еттита баллистик ракета учирди

Шимолий Корея Япон денгизи томон 7 та баллистик ракета учирди. Япония буни «тинчлик ва хавфсизликка таҳдид» деб атади. Мутахассисларга кўра, КХДР бу билан АҚШ сайловлари олдидан ядровий салоҳиятини кўрсатмоқчи ва Россияга қўшин юборгани муҳокама қилинаётганда эътиборни бошқа тарафга қаратмоқчи.

Ўқ-дори ва қўшин жўнатгани учун КХДР Россиядан гуруч ва космик технологиялар олади — Korea Herald
4 ноябрь 2024, 15:47

Ўқ-дори ва қўшин жўнатгани учун КХДР Россиядан гуруч ва космик технологиялар олади — Korea Herald

Ўқ-дори етказиш ва Россия-Украина урушига қўшин юбориш эвазига Шимолий Корея Россиядан йилига 600−700 тонна гуруч ва космик технологиялардан фойдаланиш имкониятини олади, деб ёзди Korea Herald газетаси. Шунингдек, Корея яриморолидаги эҳтимолий урушда Москва Пхеньянга ёрдам бериши мумкин.

КХДР Жанубий Кореяга олиб борувчи автомобиль ва темирйўлларни тўсиб қўяди
9 октябр 2024, 22:26

КХДР Жанубий Кореяга олиб борувчи автомобиль ва темирйўлларни тўсиб қўяди

КХДР «миллий хавфсизлик ҳимояси учун» Жанубий Корея билан қолган барча автомобиль ва темирйўлларни ёпишини эълон қилди. Жанубий Корея буни «Ким Чен Ин муваффақиятсиз режимининг умидсиз чораси» деб атади.

«Муаммо асосан жисмоний ҳолатда бўлди». Сречко Катанец — КХДРга қарши ўйин ҳақида
6 сентябрь 2024, 09:08

«Муаммо асосан жисмоний ҳолатда бўлди». Сречко Катанец — КХДРга қарши ўйин ҳақида

Футбол бўйича Ўзбекистон бош мураббийи Сречко Катанец Шимолий Корея билан ўйинда жамоа ўз имкониятини тўлиқ намойиш эта олмагани, муаммо асосан жисмоний ҳолатда бўлганини айтди. Ўйиннинг энг яхши футболчиси Жалолиддин Машарипов «ЖЧга яқинлашган сари босим ва ҳаяжон бўлиши табиий» эканини таъкидлади.

Футбол бўйича ЖЧ-2026 саралаши: Ўзбекистон Шимолий Кореяни мағлуб этди
5 сентябрь 2024, 21:11

Футбол бўйича ЖЧ-2026 саралаши: Ўзбекистон Шимолий Кореяни мағлуб этди

Ўзбекистон футболчилари ЖЧ-2026 саралаши учинчи босқичининг биринчи ўйинида КХДРни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Ягона гол Жалолиддин Машарипов томонидан киритилди, дарвозабон Ўткир Юсупов эса пенальти қайтарди (видео, фото, статистика).

«КХДРга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз» — Сречко Катанец
4 сентябрь 2024, 15:45

«КХДРга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз» — Сречко Катанец

Ўзбекистонлик футболчилар 2026 йилги ЖЧ саралаш босқичининг учинчи босқичида КХДРга қарши ўйинда ўзларининг энг яхши ўйинини кўрсатишга ҳаракат қилади, деди жамоа мураббийи Сречко Катанец. «Хотиржам бўлиб, ўз ишимизни аввалгидек қилишимиз керак, бу босқичда ҳар бир ўйин мураккаб бўлади», — деди у.

ЖЧ-2026 саралаши: Ўзбекистон КХДР ва Қирғизистонга қарши ўйинлар учун таркибини эълон қилди
28 август 2024, 19:15

ЖЧ-2026 саралаши: Ўзбекистон КХДР ва Қирғизистонга қарши ўйинлар учун таркибини эълон қилди

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ЖЧ-2026 саралашининг учинчи босқичи доирасидаги КХДР ва Қирғизистонга қарши ўйинлар учун қайдномани эълон қилди. Шимолий кореяликлар билан ўйин 5 сентябрь куни Тошкентда бўлиб ўтади.

Нотўғри иқтисодий сиёсат ва карантин сабаб очарчилик остонасига келган мамлакат
29 июнь 2023, 18:00

Нотўғри иқтисодий сиёсат ва карантин сабаб очарчилик остонасига келган мамлакат

Шимолий Кореяда 1990 йиллардан бери кузатилмаган очарчилик ҳукм сураётган бўлиши мумкин. Бунга мамлакат иқтисодиётининг ҳанузгача либераллаштирилмагани ва Ким Чен Иннинг коронавирус пандемияси туфайли ҳатто ундан олдинроқ бошланган «ёпиқлик сиёсати» асосий сабаб сифатида кўрсатилмоқда.

Шимолий Корея Япония устидан баллистик ракета учирди
4 октябр 2022, 15:32

Шимолий Корея Япония устидан баллистик ракета учирди

КХДР Япония устидан ракета учирди. Япония ҳукуматининг таъкидлашича, тахминан 20 дақиқалик парвоз давомида ракета Тинч океанига қулашга қадар 4500 км дан ортиқ масофани босиб ўтган. Япония Мудофаа вазирлиги бу Шимолий Корея ракетаси учун рекорд масофа эканлигини алоҳида қайд этди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
11 январь 2022, 21:51

Жаҳон янгиликлари дайжести

Шимолий Кореянинг Япон денгизи томонга номаълум ракета учиргани, Германияда 2021 йилда ўлим даражаси бўйича мамлакат рекорди ўрнатилгани, АҚШнинг Украинага яна 200 млн доллар ҳарбий ёрдам ажратиши, Европарламент раҳбари Давид Сассолининг вафоти ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
19 октябр 2021, 21:27

Жаҳон янгиликлари дайжести

Туркиялик хакернинг Дональд Трамп сайтида Қуръон матнини қолдиргани, Японияга КХДР томонидан ракеталар отилгани, Вьетнамда мактаб ўқувчиси телефон портлашидан вафот этгани, Грузия бош вазирининг инқилоб бўлмаслигини таъкидлагани, Чехия президенти ваколатлари тақсимланиши мумкинлиги ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
11 октябр 2021, 20:49

Жаҳон янгиликлари дайжести

Австрияда янги канцлер тайинлангани, Россия ва Боливиядаги авиаҳалокатлар, Ливаннинг деярли 24 соатга электр таъминотидан узилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
29 сентябрь 2021, 20:42

Жаҳон янгиликлари дайжести

Тунис тарихида илк бор аёл кишининг ҳукумат раҳбари этиб тайинланиши, «Толибон»нинг Кобул ва Нангархорда ИДга қарши операцияни бошлагани, Францияда 2017 йилдан буён 650 та исломий ташвиқот маркази ёпилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
13 сентябрь 2021, 21:02

Жаҳон янгиликлари дайжести

Мьянмада қаршилик кучлари томонидан 50 га яқин ҳарбий ва полициячининг ўлдирилгани, BMW’нинг Хитойдан 142 мингдан ортиқ автомобилни қайтариб олаётгани, Испанияда ўрмон ёнғинлари туфайли минглаб одамларнинг уйларини ташлаб кетгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
9 сентябрь 2021, 20:56

Жаҳон янгиликлари дайжести

КХШТнинг ўз кучларини замонавий қурол ва техника билан жиҳозлаётгани, КХДР ташкил этилганининг 73 йиллигига бағишланган ҳарбий парад, Афғонистондаги вазият бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
6 август 2021, 21:10

Жаҳон янгиликлари дайжести

AҚШнинг Бразилияга НAТОнинг глобал ҳамкори бўлишни таклиф қилгани, Венесуэланинг миллий валютасини яна деноминация қилаётгани, Афғонистон можароси бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
3 август 2021, 22:07

Жаҳон янгиликлари дайжести

Кобулнинг «Толибон» билан сулҳ тузишга тайёрлиги, Ироққа чет элдан 17 мингдан ортиқ қадимий буюмнинг қайтарилгани, КХДРнинг озиқ-овқат танқислиги туфайли армия захирасидан фойдаланаётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
30 июль 2021, 21:50

Жаҳон янгиликлари дайжести

Aфғонистонда БМТ миссиясига ҳужум қилингани, Беларусда намойишлардан сўнг деярли 4,7 минг жиноий иш очилгани, Токио яқинидаги учта префектурада фавқулодда ҳолат режими жорий этилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг