«кхшт» тегли мақолалар


«Биз ўзимизни КХШТдан ташқарида деб ҳисоблаймиз» — Арманистон бош вазири
5 декабрь 2024, 00:25

«Биз ўзимизни КХШТдан ташқарида деб ҳисоблаймиз» — Арманистон бош вазири

Арманистон бош вазири Никол Пашинян мамлакат ўзини Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ)дан ташқарида деб ҳисоблаши ва бу масалада ортга қайтмас нуқта босиб ўтилганини таъкидлади. Тоғли Қорабоғдаги можаролар фонида Арманистон КХШТдаги иштирокини музлатган ва уни молиялаштиришни тўхтатган.

Депутатлар Тожикистон билан иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани ратификациялади
26 ноябрь 2024, 23:10

Депутатлар Тожикистон билан иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани ратификациялади

Қонунчилик палатаси депутатлари Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани ратификация қилди. ТИВ раҳбари ўринбосари Илхом Хайдаров Тожикистоннинг КХШТга аъзолиги Ўзбекистоннинг миллий манфаатларига дахл қилмаслигини айтди.

Арманистон КХШТни молиялаштиришни тўхтатди
9 май 2024, 09:36

Арманистон КХШТни молиялаштиришни тўхтатди

Арманистон 2023 йил ноябрида қабул қилинган КХШТнинг 2024 йил учун бюджети ҳақидаги қарорга қўшилмайди. Шунга қарамай, мамлакат ташкилотнинг аъзоси бўлиб қолади.

Арманистон КХШТдаги иштирокини «музлатиб» қўйди
23 февраль 2024, 11:54

Арманистон КХШТдаги иштирокини «музлатиб» қўйди

Арманистон бош вазири Никол Пашинян мамлакатнинг Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидаги иштироки «музлатиб» қўйилганини маълум қилди. Пашинян мамлакатга оид келишув шартлари бажарилмагани, Россиянинг шахсан унга қарши пропагандаси давом этаётганини таъкидлади.

Тожикистонга КХШТ қўшинлари киритилиши мумкин
19 май 2022, 13:42

Тожикистонга КХШТ қўшинлари киритилиши мумкин

КХШТ қўшинлари Қозоғистон мисолида Тожикистонга Тоғли Бадахшон автоном вилоятидаги вазиятни юмшатиш мақсадида киритилиши мумкин. Қирғизистонлик эксперт Артур Медетбековнинг фикрича, Тожикистон раҳбари вазият ташқи террорчилар томонидан издан чиқарилаётганини исботласа Эмомали Раҳмон режимини сақлаб қолиш учун КХШТ қўлланилиши мумкин.

Олмаотада КХШТ тинчликпарвар кучларини олиб чиқиш бошланди
13 январь 2022, 14:04

Олмаотада КХШТ тинчликпарвар кучларини олиб чиқиш бошланди

КХШТ тинчликпарвар контингентини Олмаотадан олиб чиқиш бошланди. Қозоғистон мудофаа вазири номидан ҳарбийларга миннатдорчилик билдирилди, айримлари «Халқаро ҳамкорликка қўшган ҳиссаси учун» медаллари билан тақдирланди.

КХШТ контингенти Қозоғистондан 2 кундан кейин чиқиб кетишни бошлайди — президент
11 январь 2022, 15:23

КХШТ контингенти Қозоғистондан 2 кундан кейин чиқиб кетишни бошлайди — президент

КХШТнинг Қозоғистондаги асосий миссияси якунланди, контингентни олиб чиқиш 2 кундан кейин бошланади ва бу жараён 10 кундан ошмайди, деди президент Қасим-Жомарт Токаев. Унинг таъкидлашича, иттифоқчиларга мурожаат қилиш вақтида ҳукумат Олмаота, кейинчалик эса мамлакат устидан назоратни бутунлай йўқотиши мумкин эди. Президент Миллий хавфсизлик қўмитаси террорчилик таҳдидининг олдини ўз вақтида бартараф эта олмаганини таъкидлади.

Ўзбекистон Қозоғистонда содир бўлган воқеалардан сабоқ чиқариши керак — Александр Лукашенко
10 январь 2022, 14:07 1

Ўзбекистон Қозоғистонда содир бўлган воқеалардан сабоқ чиқариши керак — Александр Лукашенко

Беларусь президенти Александр Лукашенко КХШТ саммитида сўзлаган нутқида Қозоғистонда содир бўлган воқеалардан биринчи навбатда Ўзбекистон сабоқ олиши кераклигини, чунки тартибсизликлар ташкилотчилари унга кўз тикиб турганини таъкидлади. Шу билан бирга, у Қозоғистондаги вазият нафақат ташқи, балки ички омилларга ҳам боғлиқ эканлигини айтди.

КХШТ Қозоғистонга тинчликпарвар кучларни юборишга қарор қилди
6 январь 2022, 03:03

КХШТ Қозоғистонга тинчликпарвар кучларни юборишга қарор қилди

КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгаши Қозоғистон президенти мурожаатидан сўнг, мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштириш мақсадида «Коллектив тинчликпарвар кучларни вақтинчалик миссия билан юборишга» қарор қилди.

Тоқаев КХШТга аъзо давлатлар раҳбарларидан «террорчилик таҳдидини» бартараф этишда ёрдам сўради
6 январь 2022, 02:25 3

Тоқаев КХШТга аъзо давлатлар раҳбарларидан «террорчилик таҳдидини» бартараф этишда ёрдам сўради

Қозоғистон президенти мамлакатдаги тартибсизликларни халқаро террористик агрессив ҳаракат деб атади ва КХШТга аъзо давлатлар раҳбарларидан ёрдам сўради. У аксилтеррор операция бошланганини маълум қилди ва Олмаотада аэропорт қўлга олинганини тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, шаҳар яқинида Мудофаа вазирлигининг ҳаво-десант бўлинмалари билан жанг кетмоқда.

Тошкент КХШТга қайтиш заруриятини кўрмаяпти — Абдулазиз Камилов
22 октябр 2021, 19:14

Тошкент КХШТга қайтиш заруриятини кўрмаяпти — Абдулазиз Камилов

Ўзбекистон ҳукумати ҳозирча КХШТга қайтиш заруриятини кўрмаяпти, аниқ таҳдидларни акс эттириш вазифаси бор, дея маълум қилди Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов. «Бироқ ҳодисалар, вазиятнинг қандай ривожланишини Худо билади. Ҳамкорлик шакллари ҳам ўзгариши мумкин», — дея қўшимча қилди у.

Жаҳон янгиликлари дайжести
16 сентябрь 2021, 20:45

Жаҳон янгиликлари дайжести

Афғонистонда хорижий визалар «қора бозори» шаклланаётгани, Хитойда 1 млрддан ортиқ аҳолининг COVID-19'га қарши тўлиқ эмлангани, SpaceX биринчи тижорат экипажини орбитага олиб чиққани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
9 сентябрь 2021, 20:56

Жаҳон янгиликлари дайжести

КХШТнинг ўз кучларини замонавий қурол ва техника билан жиҳозлаётгани, КХДР ташкил этилганининг 73 йиллигига бағишланган ҳарбий парад, Афғонистондаги вазият бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

«„Толибон“ билан конфронтация оғир оқибатларга олиб келиши мумкин» — КХШТ бош котиби
23 август 2021, 23:05

«„Толибон“ билан конфронтация оғир оқибатларга олиб келиши мумкин» — КХШТ бош котиби

КХШТ Панжшер провинциясини ўз қўлида тутиб турган кучларни «Толибон»га қаршилик қилишни тўхтатишга чақирди. ««Толибон» ҳаракатига қаршилик ўчоқлари узоқ муддатли фуқаролик урушини келтириб чиқариши мумкин», — деди ташкилот бош котиби.

Афғонистон ҳарбийларини Ўзбекистонга қабул қилиш бўйича мурожаат бўлмаган — Шерзод Асадов
12 июль 2021, 13:22

Афғонистон ҳарбийларини Ўзбекистонга қабул қилиш бўйича мурожаат бўлмаган — Шерзод Асадов

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов КХШТ томонидан Ўзбекистон ҳудудига ҳарбий базани жойлаштириш бўйича таклиф келиб тушмаганлигини маълум қилди. Шунингдек, унинг таъкидлашича, АҚШ томонидан афғон ҳукумати аскарларини вақтинча Ўзбекистон ҳудудига қабул қилиш бўйича таклиф ҳам келиб тушмаган.

Тожикистон Афғонистондаги вазият туфайли КХШТдан ёрдам сўради
8 июль 2021, 12:11

Тожикистон Афғонистондаги вазият туфайли КХШТдан ёрдам сўради

Тожикистон КХШТга Афғонистон билан чегарада хавфсизликни кучайтиришга ёрдам бериш илтимоси билан мурожаат қилди. Аввалроқ, КХШТ агар Тожикистон сиёсий, ҳарбий ва ҳарбий-техник ёрдам кўрсатиш бўйича мурожаат қилса қўллашга тайёр эканлигини маълум қилган эди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг