Лондон мэри Содиқ Хон шаҳарнинг асосий савдо кўчаси ҳисобланадиган Оксфорд-стритни пиёдалар ҳудудига айлантириш режасини эълон қилди. Шу йўл билан расмийлар аҳоли ва сайёҳлар учун шароитларни яхшилаш, шунингдек, иқтисодий фаолликни оширишни истамоқда.
Ўзбекистон ТИВ Лондондаги Озарбайжон элчихонасига уюштирилган ҳужумни қатъий қоралади. Ҳужумчилар Озарбайжон байроғини йиртиб ташлаган ва бинога арабча ёзувлар ёзиб қўйган. Саккиз киши ҳибсга олинган.
«Ўзбекнефтгаз» ноябрь ойида Лондон фонд биржасига 700 млн долларлик қийматдаги халқаро облигацияларни жойлаштиради. Ундан тушган маблағлар эса жамият эҳтиёжларига сарфланади.
Лондон шаҳрининг амалдаги мэри Содиқ Хон шаҳар раҳбарлиги учун сайловларда 55,2% овоз йиғиб, иккинчи бор Лондон мэрига айланди.
Лондон, Эссекс ва Хартфордширнинг айрим қисмлари коронавируснинг «янги варианти» аниқланганлиги сабабли, 16 декабрдан бошлаб карантиннинг максимал даражасига (учинчи даражали) ўтказилади. Унга кўра, шаҳарда ёпиқ йиғилишлар ҳам тақиқланади.
Global Finance нашрига кўра, яшаш учун қулай бўлган дунёдаги энг яхши 10 та шаҳарлар орасида Токио биринчи ўринни эгаллади. Кейинги ўринларда Лондон, Сингапур, Нью-Йорк ва Мельбурн каби шаҳарлар турибди. Нашр ушбу шаҳарларни 2020 йил шароитидаги саккизта асосий мезон бўйича танлаган.
Aртур Конан Дойл асарининг машҳур терговчиси Шерлок Холмс яшаган уй ҳозирда Нурсултон Назарбоевнинг оиласига тегишли экани маълум бўлди. Бундан ташқари, Лондоннинг Бейкер кўчасидан 215−237 уйлар ҳам собиқ президент оиласига қарашли.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг